Барчамизга маълумки, бу дунёда қиладиган ишларимизнинг давомли садақа бўлишлиги муҳим аҳамиятга эга. Ишларимизнинг давомли садақа бўлишлигини мусулмонлар орасида “садақаи-жория” деб аталади.
“Садақаи-жория” аслида арабча сўзлар бирикмасидир. “Садақаи-жория” савоби жорий, савоби бардавом бўлган хайрли иш деган маънони англатади. Бошқача қилиб айтганда у инсоннинг Аллоҳга мақбул бўлган хайрли ишидир. Инсоннинг умри давомида қилган садақаи-жорияси, яъни хайрли ишларининг савоби бардавомлик, доимо оқиб турувчи савоб даражага етади. Садақаи-жория амаллар савоби инсон вафот этгандан сўнг ҳам унинг орқасидан бориб туради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади. Садақаи-жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”.
Бугунги кундаги Президентимиз фармонларига кўра ташкил қилинган “Вақф” хайрия жамоат фонди давомли садақа ишларини олиб бормоқда.
Аллоҳ таоло “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан олиб борилаётган давомли садақа ишларни бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими