1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Япон мактаби ўқув қўлланмаси «Шердор» мадрасаси сурати билан безатилди

4-04-2023, 09:32 228 Ўқиш режими + -
Япония умумтаълим мактаблари ўқувчиларига (9-12 синфлар учун) мўлжалланган «Жаҳон тарихи» фани ўқув қўлланмасининг муқоваси Самарқанднинг жаҳонга машҳур «Регистон» майдонида жойлашган «Шердор» мадрасаси сурати билан безатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу ўқув қўлланма Япониянинг йирик «Yamakawa Shuppansha Ltd.» ноширлик-уйи томонидан чоп этилди. Жорий йилнинг апрель ойидан бошланадиган янги ўқув йилида ундан тарих фанидан қўлланма сифатида фойдаланилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати