РАМАЗОН-ХАЙРУ-ЭҲСОН УЛАШАДИГАН ОЙ
8811
5-04-2023, 11:17
354
Ўқиш режими
+
-
Маълумки, мўмин-мусулмонлар Рамазон хайру-эҳсонларини кўпайтирадилар. Рамазон ойида хайру эҳсон ишни амалга оширса, унинг ажру-савоби кўп бўлади.
Салмон Форсийдан ривоят қилинади: "Ким Рамазонда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади".
Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба ўқиб шундай дедилар: “Эй одамлар! Сизларга энг улуғ ва барокатли ой соя солиб келмоқда. У ойда бир кеча борки, у кеча минг ойдан афзалдир. Аллоҳ таоло у ойда рўза тутишни фарз, кечасида намоз ўқишни нафл қилган. У ойда кимда ким бирор бир нафл амал қилса, бошқа ойда фарз амалини адо қилган билан тенг бўлади, кимда ким бу ойда бирор фарз амалини адо этса, бошқа ойда етмишта фарз амалини адо қилган билан тенг бўлади. У – сабр ойи. Сабрнинг мукофоти эса жаннатдир. У – хайр эҳсон улашадиган ой. У ойда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Кимки у ойда бирорта рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари кечирилади ва дўзахдан озод бўлади. Шунингдек, унга ҳам рўзадорнинг савобидан ҳеч қанча кам бўлмаган савоб берилади”.
Шунда биз: “Ё Расулуллоҳ! Биз ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб бера олмаймиз-ку”, дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бу савобни рўзадорга бир қултум сут ёки битта хурмо ёки бўлмаса бир хўплам сув билан ифторлик қилиб берган кишига беради. Кимки рўзадорни қорнини тўйғазса Аллоҳ қиёматда унга ҳавзи кавсардан бир қултум сув ичиради, натижада у то жаннатга киргунича чанқамайди”, дедилар”.
Ҳозирги пайтда давлатимиз томонидан кам таъминланган оилаларда ифторлик қилиб берилиши, уларни Умра зиёратига юборилиши энг катта хайру-эҳсон ишлардан ҳисобланади. Бу эҳсонларнинг эса савоби жуда каттадир.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилаётган эҳсонларимизни ўз даргоҳида мақбул қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имоми
.