1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РИЗҚИМИЗНИ ҲАЛОЛИНИ ТАНЛАЙЛИК

8-04-2023, 14:58 188 Ўқиш режими + -
Бугунги кунда жамиятда шубҳа у ёқда турсин, ҳатто ҳалол-ҳаромни ҳам ажратилмай қўйилди. Албатта, бу жуда ажинарли ва аянчли ҳолатдир. Бу этиборсизлик жамиятга турли бало-офатлар ва кўз кўриб, қулоқ эшитмаган касалликларни келишига сабаб бўлади.
Қандай эпласанг шундай ризқ топиб кетавер деган, қараш шариъатга зид ва нотўғри қарашдир. Чунки ислом шариъати ризқни қандай ва қай ҳолатда топилишига қаттиқ этибор қаратади ва шуни талаб қилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда кўп бор ҳалол ризқдан енглар, деб амр қилади. Жумладан Бақара сураси 168-оятида шундай марҳамат қилади:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ كُلُواْ مِمَّا فِي ٱلۡأَرۡضِ حَلَٰلٗا طَيِّبٗا وَلَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٌ١٦٨
“Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир”.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло бутун инсониятга ризқ берувчи эканини баён қилмоқда. Аллоҳ таоло нимани ҳалол қилган бўлса, ҳалол, нимани ҳаром қилган бўлса, ҳаром эканига ишора ҳам бор. Одамларни шайтон изидан юришдан қайтармоқда. Чунки Аллоҳ ҳалол қилганни ҳаром қилиш, ҳаром қилганини ҳалол дейиш, шайтон йўлидан юришдир. Ҳалол-ҳаромга этибор бермаслик ҳам шайтонга итоат қилишдир.
Ҳофиз Абу Бакр ибн Мардавайҳ айтадилар: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида “Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар”, деган ояти тиловат қилинганда, Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу) ўринларидан туриб, эй Аллоҳнинг Расули, мени дуоси ижобат бўлувчилардан қилишини сўраб Аллоҳга дуо қилинг, дедилар. Шунда у зот: “Эй Саъд, таомингни (ҳалол)пок қил, дуойинг мустажоб бўлади. Муҳаммаднинг жони унинг яди (қўли)да бўлган Зотга қасамки, албатта киши ҳаром луқмани қорнига солар экан, ундан қирқ кун (дуоси) қабул қилинмайди. Қайси банданики, унинг гўшти порахўрлик ва судхўрлик асасида ўсар экан, алов (дўзах) унга ҳақлидир”, дедилар.
Оятдаги “чунки у (шайтон) сизларга очиқ душмандир”, деган Аллоҳнинг сўзида, шайтондан нафратланиш, ундан эҳтиёт бўлишга буйруқ бор. Шунинг учун, кимки, ҳаром луқмадан еса, Аллоҳнинг буйруғига зид иш қилган бўлади.
Имом Қатода ва Суддий роҳимаҳуллоҳлар айтганларки, Аллоҳ таолонинг “Ва шайтон изидан эргашманглар”, деган каломидан мақсад ҳар қандай маъсият ва гуноҳ бу, шайтон изидан эргашиш, демакдир.
Демак, Аллоҳнинг йўлидан юраман, мен мўминман деган ҳар қандай киши, топаётган ризқига диққат қаратиши, қандай йўл билан дунё топаётганига этибор бериши, топаётган пулини ўз ақли мезонига кўра топятими ёки шариат мезонига кўрами, агар шариат мезонига тўғри келмаса, унга мослаши ва бу мезонни ўрганиши шарт саналади. 
Бугунги кунди пул топишнинг турли шакллари ривож топиб кетди, лекин шулар шариат мезонига мос келса, яхши акс ҳолда, ундан эҳтиёт бўлиш зарур. Яна бир муҳим нарса борки, ҳар бир нарсани айниқса, ризқ масаласида шариатга мос келмаса ҳам, турли махфий йўллар билан унга тўғирлашга уринмаслик керак. Чунки банда Аллоҳни алдай олмай, зеро Аллоҳ ўта махфий ишлардан хабардор Зотдир. Аллоҳ таоло барчамизни луқмамизни ҳаром ва шубҳадан сақласин.
 
Тафсир китоблари асосида
Муҳибуллаев Саидмуҳаммадхон тайёрлади