1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фатво бериш жоҳил кишининг иши эмас

13-04-2023, 10:55 340 Ўқиш режими + -
Баъзи кишилар ҳеч ўйламасдан ҳар қандай ҳолатда бировга фатво беришади. Аслида, фатво бериш жоҳил кишининг иши эмас. 
Жоҳил кишининг илмсизларча  берган фатвоси   кишилар ўртасида  фитна келиб чиқишига сабаб бўлади . Фитнанинг эса  ўта улкан  гуноҳлардан   эканлиги ҳақида  Қуръони каримда  баён қилиниб,  фитна   одам ўлдиришдан кўра  ёмонроқ  гуноҳ   эканлигини  хабари берилган . Имом Молик (раҳматуллоҳи алайҳи )  га  50 та  савол берилганида  бирортасига ҳам  жавоб   бермадилар. Шунда  буни сабабини  сўрашганида  у зот “ Фатво   бергувчи   аввал ўзини  дўзахга   солиб кўрсин, агар дўзахдан  нажот топишига  кўзи етса  сўнгра жавоб берсин.“ деб  жавоб бердилар . 
Шу сабабли жоҳил ҳолатда фатво беришдан тийилайлик!
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими