1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Лайлатул-қадр кечасида нима деб дуо қиламиз?

17-04-2023, 10:11 341 Ўқиш режими + -
Лайлатул-қадр кечасида нима деб дуо қиламиз? 
Мана Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги ҳам бошланди. Бу ўн кунликда Лайлатул-қадр кечаси бор.  
Хўш, Лайлатул-қадр кечасида нима деб дуо қиламиз? 
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:
 
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
 
«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар» 
(Аллоҳим, дарҳақиқат Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Шунинг учун мени афв эт) 
(Термизий, Ибн Можа ривояти)
 
Аллоҳ таоло барчамизнинг Лайлатул-қадр кечасида қиладиган дуоларимизни мустажоб айласин!
 
Р. Акбаров. 
Ўзбекистон Мусулмонлар Идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими