Ҳозирги кундаги ижтимоий тармоқдан фойдаланадиган барча инсонларга фитналарга берилмасликлари, ғаламиз кимсаларнинг ёвуз ниятларини амалга оширишда қўшилиб қолмасликлари учун муқаддас динимизда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг муборак сўзлари ила қуйидаги тавсия берилган. Бу ҳадисни Имом Термизий Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилганлар. Набиу (с.а.в.) марҳамат қилдилар: “Олим бўлган, олим бўлолмасанг ўқувчи бўлгин, ўқувчи бўлолмасанг, эшитувчи бўлгин, эшитиувчи бўлолмасанг, уларга (олимларга, илм аҳилларига, ота-онага, иш бошлиқ раҳбарларга) муҳаббатли бўлгин. Бешинчиси бўлмагин ҳалок бўласан” деб барча инсонларни ўз ҳаётларида адашмасликка чорлаганлар.
Бугун куннинг кишиси кимнинг изидан бормоқда, кимнинг авлодлари эканлигига тафаккур, тадаббур ила қарамоғи, ўзи учун яхши ёмонни ажратиб олмоғи учун ҳам яхши инсонлар, аҳли илмлилар билан суҳбатлашиб турмоғи, насиҳатлар тингламоғи даркордир. Анашунда ҳар бир банда муқаддас динимизнинг асл мақсади ва ғоясини, шунингдек давримизнинг талабларига амал қилган бўлади.
Хулоса қилиб айтамизки, ижтимоий тармоқларда тарқатиладиган турли хил фитналардан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин!
У. Авлиёқулов,
Қарши туман “Тош” масжиди имом хатиби