Рамазон ойида шаклланган яхшиликлар бардавом бўлсин!
Маълумки, дин жамиятдаги кишиларни ахлоқан пок бўлишга, ўзаро кечиримлик бўлишга, ҳамжиҳат бўлиш яшашга тарғиб қилади. Шу жиҳатдан мамлакатимизнинг кўпчилик қисми эътиқод қилувчи Ислом дини муҳим аҳамиятга эга.
Рамазон рўзаси нафсларимизга тарбия бериш, сабр тоқатли бўлиш, вақтимизни режалаштириш, мақсад сари чидам ва собит қадамлик билан қадам ташлаш каби фазилатларни шакллантириш учун хизмат қилади. Бир ой давомида ўзида яхши хулқларни шакллантирган инсон қолган ойлар давомида ҳар хил имтиҳон, синов, тўсиқлардан осонлик билан ўтиш бахтига сазавор бўлади.
Рамазон ойида олинган сабоқларни давом эттирган ҳолда сабр тоқатли бўлайлик, хайрли ишларда бардавом бўлайлик.
Инсонлар ўртасида Рамазон ойида шаклланган яхшиликлар қолган ойларда давом этса, халқимиз орасида меҳр-оқибатлилик, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишликлари, яхшиликда ҳамкорлик қилишлари каби инсоний фазилатлар бардавом этади. Бу эса юртимиз хотиржамлик, тинчлик бахш этадиган омиллардан ҳисобланади. Рамазон ойида қилинган хайрли ишларимиз бошқа ойларда ҳам бардавом бўлсин. Чунки. Аллоҳ таоло инсонларни аслида яхши ишларни амалга ошириш учун яратгандир.
М. Қораев,
Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” масжиди имом хатиби