1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАМАЗОН ҲАЙИТИ

20-04-2023, 16:38 350 Ўқиш режими + -
РАМАЗОН ҲАЙИТИ 
                               Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Рамазон рўзасини тутишни  бизга фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин! Биз умматларга Рамазон рўзасини қандай адо қилиш йўлларини ўргатган пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га салавотларимиз бўлсин! 
Динимизда иккита байрам бор. Булардан бири “Ийдул-фитр” дейилади. “Ийдул-фитр” араб тилидаги сўз бирикмаси бўлиб, у ўзбек тилида “оғиз очиқлик байрами”, “Рамазон ҳайити”,  “Рамазон ойи рўзаси тугаши муносабати билан ўтадиган байрам” маъноларини англатади. Араб тилида “ийд” сўзи “қайта-қайта келиш” деган маънони беради. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Маккаи-мукаррамадан ҳижрат қилиб Ясриб (Мадина)га келганларида у ердаги кишиларнинг бир куни ўйин- кулгу, тантана, байрам қилаётганликларини гувоҳи бўлдилар. Анас (р.а.)дан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз (с.а.в.) улардан сўрадилар: “Бу икки кун қандай кунлар?”. Улар:”Биз жоҳилиятда бу икки кунни байрам қилиб, унда ўйнар эдик” дейишди. Шунда У зот марҳамат қилдилар:
 
 “إِنَّ اللَّهَ قَدْ أَبْدَلَكُمْ بِهِمَا خَيْرًا مِنْهُمَا يَوْمَ الأَضْحَى وَيَوْمَ الْفِطْرِ
 
 “Аллоҳ сизларнинг бу кунларингизни улардан яхшироқ бўлган икки кун –Қурбон ва Фитрга алмаштириб берди” ( Имом Абу Довуд ривояти). 
        Ана  ўшандан бери ҳар йили ҳайит байрамлари тантана қилина бошланди. Ҳар йили шоду-хуррамлик кунининг қайта-қайта келиши  муносабати билан унга “ийд” (қайта-қайта келиш) деб ном берилди. Мана шу арабча “ийд” сўзининг товуш жиҳатдан бир оз ўзгарган шаклидан “ҳайит” сўзи юзага келади.  “Ийд” сўзи   “байрам”, “хурсандчилик” маъносини англади. Бу ҳақда Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: “ Ийд – арабча ийд (қайта-қайта келиш), байрам, ҳайит”, дейилади. Шундай келиб чиқиб халқимиз орасида  “Рамазон ҳайити” Рамазон ойида бир ой рўза тутиб, Аллоҳнинг фарзини бўйиндан соқит қилинганлиги туфайли қилинадиган байрам, тантана маъносида тушунилади. Рамазон ҳайити Рамазон ойи тугаб, Шаввал ойининг дастлабки кунида ўтади. 
Ислом шариатида Шаввал ойининг дастлабки кунида мўмин-мусулмон (жума намози вожиб бўлган)ларга жамоат бўлиб икки ракат ийдул-фитр намозини адо қилишлик вожиб (шарт) амал ҳисобланади. Ийдул-фитр намози қуёш бир найза бўйи кўтарилганидан то туш вақтигача ўқилади. Туш вақти киргач ийд намози ўқилмайди. Ийд намози жамоат намози бўлиб, у якка шахс томонидан адо қилинмайди.
М. Қораев,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари