1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Эркак - оила устуни

27-04-2023, 15:48 487 Ўқиш режими + -
Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки юртимиз тинч ва тотув, осмонимиз мусаффо. Кундан кунга яхшилик ва тараққиёт вужудага келмоқда. Давлатимиз ўз фуқоролари тинч ва тоув бекамикўс, ҳар қандай мамлакат фуқароларидан кам бўлмаган ҳолда яшашлари учун инсон манфаатларини кўзлаган ҳолда янги қонун ва фармонлар жорий этмоқда. 
Биз яшаб турган жамият жуда мустаҳкам билимли, тадбиркор, узоқни кўра биладиган, салоҳиятли ва соғлом бўлишлиги учун барча соҳаларда янгиликлар ва ҳар-хил тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Хўш жамият ўзи нимадан ташкил топган? Жамият оилалардан ташкил топган. Оила илимли, соғлом ақилли доно бўлса жамият шунча мустаҳкам бўлади.
Бугунги кунда айрим оилаларни арзимаган сабаблар билан ажрашиб кетишлиги ачинарли ҳолат. Оила бу муқаддас даргоҳ. Бу даргоҳда инсоннинг келажаги, ғурури, ор- номуси, зурриётлари ва авлоди дунёга келади. Инсон борки ўзидан кейин номи ўчмаслиги учун, авлоди давом этиши учун кексайганда суянчиқ бўладиган, бемор бўлганида эса парвариш қиладиган, халқ орасида кўзини қувончи бўладиган фарзандларга ва уни оқ ювиб оқ тарайдиган аҳли оиласига, ҳатто вафот этганида уни дафн қилиб чироғини ёқиб орқасидан тиловатлар қилдириб, эҳсонлар қилиб, отамни раҳматинга олгин деб дуолар қилиб турадиган фарзандларга муҳтож бўлади. Ҳар қандай нарсани топишни ундан роҳатланишни иложи бор. Лекин дунёда ҳар қандай лаззат фарзанд ёки набира ўрнини боса олмайди. Халқимизда бир нақл бор “ Мевадан мағзи ширин”, демак набира фарзандданда суюклироқ бўлар экан. Шундай суюкли фарзандларни, бахтли ҳаётни, кексайганликдан ташқари ўлгандан кейин ҳам уни манфаати йўлида хизмат қиладиган фарзандларни вақтинчалик майишат ёки куч-қувватнинг борида, ҳали ёшман, ҳамма нарса қўлимдан келади деб ўз бахтига ўзи чанг солиб алданиб, қоқилиб- сурилиб юрган кимсаларни борлиги сир эмас. Оиланинг мустаҳкамлиги учун фарзандларни етим бўлиб қолмаслиги ота ва она меҳрига зор бўлиб бировни еганига, бировни ичганига, бировни кийганига ҳавас қилиб отасини ёки онасини меҳрига зор бўлиб отасини ёки онасини қийнаганлигига гувоҳ бўлиб қийналиб юрган фарзандлар тақдири нима бўлади? Ахир фарзанд юракнинг ёғидан бўлади. Ўз юрак  ёғидан бўлган фарзандни ташлаб қўйиб вақтинчалик ҳою-ҳавасга берилиб, осмонларда учиб юрган ота- оналар ухлаб ётган ғафлат уйқусидан уйғониб ўз фарзандларига ва аҳли аёлига эгалик қилиши лозим. Чунки дунёга келган фарзанднинг айби йўқ. Барча айб дунёқараши паст, илмсиз, ақли заиф ота ёки онада эканлиги яққол намоён бўлиб турибди. Оила қуришда биз бошқа миллат вакилларидан эмас балки ота боболаримиздан ибрат олсак яхши бўлади. Ота боболаримиз уйида электр чироғи, ичимлик сув қувури, пултли ойнаи жаҳон, диван-кресло, мадонна чойнак, мадонна гилам, инсонни бошдан оёқ кўрсатадиган кўзгу, тўрт фаслда тўлиқ кийиладиган кийим кечак; сотовой телефон, dаеwоо русумли машина, табиий газ, цементланган йўлаклар, чой қайнатадиган тефал ёки дазмол қилгичлар, ҳатто уйида хизмат қиладиган оқсочида  бўлмаган. Уларда виждон, сабру тоқат, садоқат, фаросат, одоб, ҳаё, илм, сопол чойнак, сандал, лойдан бўлган кулба, тўрт фаслга етадиган иккита кийими бўлган. Лекин улар жуда тотув ва бахтли яшаган. Ҳатто бирор фарзанди урушда ёки бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этса акасининг аёлини укасига никоҳлаб берган, фарзандлари бўлса қабул қилиб, уларга оталик вазифасини бажарган. Акасини етими хору зор бўлмасин, бировга қул ёки гап сўз бўлмасин, қийналмасин бизни оримиз деб тул ёки бева аёлни кўчага ирғитиб юбормаган. Шунчалик тўқлик замонда тўқликка шўхлик қилиб ўзини севиб олган гулдай хотинини кўчага ташлаб кетаётган ота-оналар нима қилмоқда? Оила муқаддас замин бўмаганда никоҳлаб олишармиди . Никоҳ нима? Никоҳ Аллоҳнинг каломи билан амалга ошириладиган амал. Оила бирдан бузулмайди. Аллоҳ буни Қуръонда ўзини каломи билан бизларга билдириб қўйибди:
“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи  сифатида доимий)қоим турувчилардир. Сабаб Аллоҳ эркакларни аёллардан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани  ва (эркаклар)ўз мол мулкларида сарф  қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари Аллоҳга итоатли ғоибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни эрларини сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларни итоатсизлигидан қўрқсангиз аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнг( бу таъсир қилмаса) уларни ётоқларда тарк этингиз, сўнгра ( бу ҳам кор қилмаса) уларни ( мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат этсалар уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангизлар. Албатта Аллоҳ ўта олий ва улуғ зотдир”.  (Нисо 34- оят)
Бу ояти каримада оила тотувлиги қанчалик аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган. Бундан маълум бўладики оилада эркак киши доим масъул экан ва раҳбар экан. Эркакларнинг аёллардан устунлиги кучда, гувоҳ ўтишда (бир эркак киши икки аёлнинг ўрнига ўтади ), мерос олишда, имомликка ўтишда ( аёл киши имомга ўта олмайди ), ҳатто нисбат беришда ҳам бу киши кимнинг ўғли ёки қизи деб сўралса онаси эмас балки отаси айтилади. Демак бунинг исботи ўлароқ Пайғамбарлардан бирортаси аёл киши бўлган деб зикр қилинмаган. Шунинг ўзи эркакларни аёллардан устун эканлигига далилдир. Оят мазмунига қарасак оилани боқиш эркак кишининг зиммасидаги фарз амал ҳисобланади. Агарда аёл эрини писанд қилмаса уни айбини очиб мол мулкини совуриб обрўсига путр етказса у ҳолда аёлга вазифаси тушунтирилиб насиҳат қилинади. Бу чора иш бермаса аёлни ётоғи ажратилади.   Агарда бу ҳам иш бермаса зарар берилмайдиган даражада урилади, яъни енгил урилади. Уламоларимиз тиш тозалагич билан, яъни мисвок  билан урилади деганлар. Лекин уришни тарк қилиш жуда яхши, чунки Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг муборак ҳадисларида шундай марҳамат қилинади. “ Сизларнинг яхшиларингиз ҳаргиз ўз аҳли аёлини урмайди ”. Демак Пайғамбаримиз (с.а.в) ни тан олган ва яхши кўрган инсонлар ҳаргиз аҳли аёлини уришга ҳаққи йўқ. Ўз аҳли аёлини уриш дегани ўзини ўзи уриш дегани. Чунки эр ва хотин иккиси бир нарса ёки бир инсон каби гавдаланади. Эркак киши инсон танасининг боши бўлса, аёл киши эса тананинг қолган қисми ҳисобланади. Эр ва хотин баъзи бир оилада иккаласи ҳам яхши бўлиши мумкин. Баъзида хотин яхши эркак ёмон , баъзида эса аёл ёмон бўлаб эркак яхши бўлиши мумкин. Буни шундай тушиниш мумкин, инсонни юраги яхши бўлиб кўзи ожиз ёки қулоғи оғир бўлиши мумкин. Ҳар қандай инсон танасидаги аъзо бошқа бир аъзони вазифасини бажара олмайди. Масалан қулоқ кўзни вазифасини ёки қўл оёқнинг вазифасини бажара олмайди. Шундай экан оилада аёлни ўрнини эркак, эркакни ўрнини эса аёл боса олмайди. Сиз аёлингизни ураётган вақтингизда кўз олдингизга қизингиз ёки онангизни қўйиб кўринг. Қўлингиз уришга юрармикин? Халқ орасида қилма топасан, экма ўрасан деган мақоллар мавжуд. Бир кун қилган ишингиз бошингизга келганда афсус қилиш кеч бўлади. Шифокорларнинг таъкидлашига кўра касалликларнинг барчаси асаб тизими орқали юзага келар экан. Демак асабнинг бузилиши ёки бузилмаслиги ўзимизга боғлиқ. Эрта тонгда уйингиздан яхши кайфиятда чиқсангиз ишингиз бароридан келиб ўз соғлиғингиз ва аҳли оилангизни, фарзандларингизни ва ота- онангизни соғлиғига ҳам ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз. Чунки жанжал оила аҳлини ҳаммасига бирдай таъсир кўрсатади.
Юқорида келган ояти каримадаги мазкур огоҳлантириш фойда бермаса ажралиш оилани бузилиши вужудга келиб эр ва хотин ўртасида жанжал кучайса унда кейин яна оят йўл кўрсатади. “Агар улар (эр-хотин) нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангизлар, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни ҳоҳласалар, Аллоҳ уларнинг ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир ”. Нисо сураси 35- оят.
Оятдаги ислоҳдан мурод эр ва хотин ярашиб, келишиб ҳар қайси ўзининг айбини тан олиб яшаб кетишликка ҳаракат қилсалар албатта Аллоҳ уларни ўртасини бир-бирларига нисбатан мувофиқлаштириб уларни тинч тотув яшаттириб юборишига бўлган ишорадир. Оятда икки ҳакам бири аёлнинг яқинларидан яна бири эркакнинг яқинларидан бўлсин дейилди. Бунинг ўзига хос хусусиятлари бор. Бегона кишиларга улар ўзларини айбини, камчилигини айта олмайди, уялади. Шунинг учун ўзларини яқинларидан бирор нарсани яширмасдан, уялмасдан, чекинмасдан сўзлаб берадилар. Бундан ташқари эр ва хотинни яқинлари ҳам уларни айбини ёки камчилигини биладилар. Оятда яқинлари дейилдими демак яқинлардан ҳакам юбориб оилани бузилишини олдини олиб қолиши керак экан. Шунда оила тинч тотув, бахтли, фаровон яшаб кетади. Афсуски баъзи инсонлар ўзларига ҳатти ҳаракат қилиб тахтадан бўлган мебелларни, темирдан бўлган тақинчоқларни, ипдан бўлган матоҳларни, тошдан бўлган косаларни ва баъзи бир инсон бахтига тўғри келмайдиган нарсаларни баҳона қилиб фарзандларининг тинч оиласини, набираларининг тинчини бузиб, отасидан онасидан бувисидан бобосидан ажратиб ўзига ўзи мен эгаман деб кўкрагига уриб аҳмоқона ҳаётда кўкрак кўтариб юрган кишилар огоҳ бўлсинлар. Яхши хотин топаман деб 40 ёки 50 ёшгача ҳаётини йўлга қўя олмаган фарзандини онаси билан ҳайдаб юбориб яна хотин устига хотин ахтариб ҳаммани айбини топиб ўзини айбини онасини айбини билмай сарсон саргардон бўлиб юрган “куёв болалар” огоҳ бўлсинлар. Ҳар нарсанинг жавоби бор. Бугун ёшсиз ёки соғсиз ёки пулингиз бор. Билингки сув ҳеч қачон бир текис оқмайди. Тескарисини ҳам эслаб қўйинг. Қариб, бетоб бўлиб, камбағал бўлиб уялмай яна хотин ва 120000 алимент юбориб турган фарзандни олдига кириб келаётган оталар огоҳ бўлсин. Қарс бир қўлдан чиқмайди деганларидек оилани бузилиб кетишига аёллар ҳам сабабчи бўлмоқда. Ўртоғингизнинг машинаси, ҳовлиси бор катта тўй қилиб берди, хотинининг тилла тақинчоқлари бор сиздан нима кўрдим деб аюҳаннос соладиган сабрсиз, илмсиз, ҳаёсиз, одобсиз, овқат қилишни, идиш-товоқ ювишни, уй супуришни, дазмол қилишни, муомула қилишни, эрининг топиб келганига қаноат  қилиб тежаб тергаб ишлатишни билмайдиган “ аёллар” ўйлаб кўрсинлар. Ўз фарзандларини ота – она меҳрига зор қилиб вақтинчалик айшу ишратга алданиб юришингиз фарзандингизни кўз ёшларига арзирмикин? 
Ажралаётган оила кимнингдир акасини ёки укасини ёки опасини ёки синглисини ундан нари борса жиянларининг оиласи бўлиши мумкин. Жигарларини оиласини бузилиб кетишини кўра била туриб бепарво юрган кишилар бир бор ўйлаб кўрсалар жуда яхши иш бўлар эди.

Бозоров Абдуғани Каримович 
“Хожа Бухорий ” ислом билим юрти
Тафсир фани ўқитувчиси