1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Илмсизлик инсонни тубанлаштиради

28-04-2023, 10:01 262 Ўқиш режими + -
Ҳозирги даврда айрим тоифалар илмни диний ва дунёвийга ажратиб, дунёвий илм ўрганишдан ёшларни қайтарадиган кишилар учрайди.  “Дунёвий илмларни ўрганиш бизга керак эмас, диний илмларни ўргансак, бўлди” деган даъвони қилиб  болаларини илм масканларидан олиб қолиш жоҳилликдир. 
Ислом дини жоҳилликдан қайтариб, инсонларни илм олишга тарғиб қилади. 
         Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ўзининг илк ваҳийсини «ўқи» деган сўз билан бошлаган ва Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида илм таъкидлайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг илм ўрганишга тарғиб қилган жуда кўп ҳадисларини ҳаммамиз биламиз.
 
            Қадим тарихда илмсизлик туфайли халқлар бошига куллар кўп келганига мисоллар кўп. Илмсизлик инсонни тубанлаштиради, ҳалокатга олиб боради.Қаердаки илмга ташналик сусайса, илм ўрганишга эътибор камайса, кишилар фикрлашдан тўхтаса, уларнинг фикри саёзлашиб ўша жамиятда тарақиётдан тўхтайди. У маънавий инқирозга учрайди. Илмсизлик инсоният бошга бало-кулфатлар олиб келади.
Илм дунёвий ёки диний деб ажратилмаслик керак.  Илмни барчасини у дунёвий бўладими диний бўладими барчасини ўрганиш лозим. Зеро, илм ўрганиш барча мўмин –мусулмонга фарздир.
Инсонинг ўзи маърифатсиз бўлса, илмсиз бўлса, бошқаларни хусусан ёшларни илм олишдан чалғитмаслиги балки илм олишга тарғиб қилиши лозим. Илмни зиёда қилиш ҳақида Аллоҳ таоло: “Ва айтинг, раббим илмимни зиёда қил” дейди. ( Тоҳа сураси, 114-оят). Инсон доимо илмини зиёда қилиш пайида бўлиш керак. Шу сабабли инсон илми зиёда бўладиган илм масканлардан  сира қолмаслиги керак.
 
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таолор барчамизни ҳар томонлама илмларимиз зиёда бўлишида Ўзи тавфиқ ато қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби