Албатта, дунёда илмдан ортиқ нажот йўқ. Бу ҳақда Имом Бухорий ҳазратлари шундай дейдилар:“Дунёда илмдан ортиқ нажот борлигини билмайман”.
Шу сабабдан ҳар бир мўмин-мусулмон илм ўрганишни ҳаётда энг муҳим иш деб қараганлар. Уни дунёда инсонга бахт келтирувчи сифатида билишади.
Аллоҳ таоло Сулаймон пайғамбарга:
“ Эй Сулаймон, сенга мол-дунё керакми, давлат керакми, пошшолик керакми?”, деб сўрайди.
Сулайсон а.с:
“ Эй Аллоҳ, менга мол-унё ҳам, давлат ҳам пошшолик ҳам керак эмас, улардан афзали керак?”.
Аллоҳ таоло:
“ Эй Сулаймон, ўша афзал нарсани сўра”, дебди.
Шунда Сулаймон а.с:
“ Эй Аллоҳ, мол-дунёдан ҳам, давлату пошшоликдан ҳам мен учун афзал нарса илмдир. Менга илм бергил” , деб айтган экан.
Дунё нарсалари ичида энг афзал бўлган илмни қўлга киритган Сулаймон а.с. охир оқибатда бутун дунё мол-мулкига эга бўлдилар. У зот ер юзидаги барча инс ва жинларга ҳукмдор бўлдилар.
Дарҳақиқат, дунёда инсон учун энг афзал нарса илмдир. Бу афзал нарса инсон учун энг қиммат зийнатдир.Илм –инсоннинг зийнатидир. Шу сабабли Аллоҳ таоло ўзининг илк ваҳийсини «ўқи» деган сўз билан бошлаган ва қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида илм таъкидлайди. Ва яна Аллоҳ таоло:
“ Ва айтинг, раббим илмимни зиёда қил” дейди. ( Тоҳа сураси, 114-оят). Инсон доимо илмини зиёда қилиш пайида бўлиш керак
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими