Инсонда бир-бировни кўролмаслик каби салбий туйғу учрайди. Бу салбий туйғудан сақланмоғимиз лозим бўлади. Чунки у инсонни ёмонликка ундайди.
Маълумки, Аллоҳ таоло ўз фазли билан бирор кишига бирор нарса берса, уни кўролмайдиган кишилар бўлади. Ана шу кишилар ҳасад қиладилар, улар ҳасадчилардир. Бу ҳақда пайғамбаримиз( с.а.) шундай дейдилар: “ Аллоҳ таоло айрим кишиларга берган неъматни душманлари бўлади. Аллоҳ таоло ўз фазли билан бирор кишига бирор неъмат берса, улар у неъматни йўқолишини орзу қиладилар ва ҳасад қилиш йўлига ўтадилар”.
Донишмандлар бировни кролмасдан ҳасад қилувчиларга қуйидаги балолар келиши ҳақида огоҳлантирганлар. Улар қуйидагилар:
- Гуноҳ ишларга бошлайди.
Дунёнинг аввалида Шайтон инсонни кўраолмади. Шу туфайли Шайтон Аллоҳ таолонинг олдида гуноҳкор, осий бўлди. Ва Аллоҳ таолонинг даргоҳидан лаънатланиб ҳайдалди.
- Бировга зулм қилишга бошлайди.
Ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Одам (а.с.) нинг ўғилари Қобил билан Ҳобилга қурбонлик қилишликни буюрди. Ҳобил ўз қўйларидан энг чиройлисини қурбонликка танлаб, қурбонлик қилади. Қобил деҳқончилигидаги энг ёмон маҳсулотни қурбонликка атади. Одам (а.с.) дуо қилдилар, осмондан олов тушиб, Ҳобилнинг қурбонлиги қабул бўлди. Ва Ҳобилнинг қурбонлиги қабул бўлиши билан Қобулнинг Ҳобулга нисбатан ҳасадини юзага келтирди . Қобул кўраолмасликдан тийилмади, у охир оқибатда жиноятга қўл урди. Ер юзида энг аввал инсон қони тўкилди.
- Бировни кўролмаслик инсонни фойдасиз ва оқибати йўқ ғам-ташвиш, қийинчиликларга солади. Донишмандлардан бири айтади: “Бировни кўролмас одамдан бахтсиз киши йўқ, чунки унга ҳар доим ғам-қайғу ҳамроҳ бўлади”.
Хулоса қилиб айтамизки, бировни кўролмаслик каби салбий хислатлардан сақланмоғимиз лозим.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби