1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳасаддан сақланайлик

1-05-2023, 11:48 230 Ўқиш режими + -
Ҳасад бу  инсон қалбида туғиладиган ҳис-туйғудир. Инсондаги бу туйғуни келтириб чиқарадиган оқибатига кўра салбий туйғу деб ҳисобланади. Бу туйғу инсонлардаги бир-бирларини кўролмаслик, ичи қоралик, бахиллик каби иллатлар туфайли пайдо бўлади.            
             Ҳасад  жамият кишилари орасида яхшиликда бардавом бўлиш каби яхши хислатларни тугатиб, унинг ўрнига ўзаро келишмовчиларни келтириб чиқаради.   Бу ҳақда   Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай дейдилар:  “ Инсонлар доимо яхшиликда бардавом бўладилар, токи ( бир-бирларига) ҳасад қилмагунларича”. Ҳасад одамлар орасида аҳилликни бузади, уларни тинч-тотув ҳаётларига раҳна солади. Улардаги ҳамжиҳатлик, бир-бирларига ҳамдардлик, ўзаро ёрдам каби инсоний фазилатларга путур етказади. Баъзан эса ҳасад туфайли одамлар  орасида жиноятга қўл  уради. Ҳасад инсонийликка мутлақо зид бўлган жирканч одат сифатида қаттиқ қораланади. Шу сабабли Аллоҳ таоло ҳасадчининг ҳасадидан паноҳ сўраб туришга буюради: “ Айтинг ( Эй Муҳаммад), ... ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман”. (Қуръон, Фалақ сураси).
Алишер Навоий ҳазратлари ҳасадлик кишининг ҳасади унинг учун ёмон бало эканлигини қуйидагича ёзадилар:
Ҳар кимки ҳасуд эрур сазодур ҳасади, 
Ҳақдин бўлғон ямон қазодур ҳасади,
Ўз жонига етгунча балодур ҳасади,
Билким анга дарди бедаводур ҳасади.
          Айниқса, ҳасадни фарзандларимизда ёшликдан шаклланишини олдини олишимиз керак. Оилада фарзандларимизни қизғанғич, ичи қора, бахил, ака-опасига ҳасад қиладиган ҳолда тарбияланишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Фазандларимизнинг   бирини бошқасидан  устун кўрмаслигимиз, улар ўртасида ҳасад ҳисси уйғонтирмасдан адолат қилишимиз  лозим. Фарзандларимиз ўртасида адолат қилаолмаслигимиз улар орасида ҳасадни шаклланишига олиб келади.
 Ҳасад эса инсонни ҳалокатга олиб борувчи иллатдир. Шу сабабли ҳасаднинг оқибатларини ўз оила, маҳаллаларимизда тўғри тушунтириб боришимиз ва ҳасад билан эмас, балки ҳавас билан яшаётган юртдошларимиздан ўрнак олиб яшашга ўргатишимиз лозим бўлади. Ана шундай қилсак, жамиятимизда ҳасад туфайли келадиган офатларни олдини олган бўламиз ва келгуси ишларимизнинг янада муваффақиятли бўлишига эришамиз. 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби