1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бемор кишилар ҳолидан хабар олиш

2-05-2023, 10:55 347 Ўқиш режими + -
Бемор кишиларни кўришни ҳам ўз одоблари бор. Бемор кўргани борган киши қуйидагиларга амал қилса фойдалибўлади:
  1. Бемор кўргани борган киши бемор ҳузурига очиқ юз, меҳр-муҳаббат билан киради.
  2. бемор кўргани борган киши бемор ҳузурига салом        ва имкони борича бирон нима олиб борса яхши бўлади.
  3. Бемор кўргани келган киши беморга тасалли гапларни гапиради.
  4.  Бемор кўргани борган одам жуда башанг ёки кир кийимлари билан бормаслиги керак. Тоза-озода, оддий кийимлар билан борса яхши ҳисобланади.
  5. Бемор кўргани борган одам бемор ҳузурида бўлар-бўлмасга кулмасин ёки йиғламасин.
  6. Бемор кўргани борган киши бемор ҳузурида узоқ туриб қолмаслиги керак.
  7. Бемор кўргани борган киши бемор ҳузурида паст овозда гапириши лозим.
  8.  Бемор кўргани борган бемор билан хайрлашар экан, унга “ Тез кунларда худо хоҳласа, тузалиб кетасиз”, деган гапларни айтади. 
  9. Қайтишда, агар беморнинг имкони бўлса, ундан дуо олиш яхшилик ҳисобланади.
 
Бемор кўриш инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат алоқаларини мустаҳкамлайди. У инсонда меҳр-эътиборга муҳтож кишиларга нисбатан шафқатни ва бошқалар дардини ҳис қилиш каби фазилатларни юзага чиқаради. Бемор кишиларни бориб кўриш жамият кишилари ўртасида оқибатли бўлиш, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишлари каби инсоний фазилатларини шакллантиради.
 
Р. Акбаров 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими