1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Туҳмат балосидан асрасин

4-05-2023, 11:59 166 Ўқиш режими + -
Туҳмат балосидан асрасин 
        Туҳмат қилиш инсонларнинг қалбини яралашдир. Луқмони Ҳаким фарзандларига туҳмат қилишдан сақланиш ҳақида шундай дейдилар: “ Эй фарзанд, одамларни ҳар хил бўлар-бўлмас туҳмат гаплар билан ранжитма. Болта инсоннинг вужудини яраласа, туҳмат инсоннинг қалбини яралайди”.  Бир одамнинг қилмаган ишини қилди, деб гапириш ўша инсонга зулм қилишдир. Зулм эса оғир гуноҳдир. Зулмдан нафрат, нафратдан душманлик келиб чиқади. Айрим кишилар душманидан ўч олиш учун туҳмат уюштиради. Турли хил уйдирмаларни тўқиб чиқаради. Душманни  енгиш учун туҳматни қурол қилиб ишлатади. Чунки туҳмат орқасида бошқалар учун   катта фожиа туради. Арзимаган бир гап одамнинг тақдирини ёмон тарафга ўзгартиради 
             Инсон туҳматга учрайдиган жойларга боришдан, ўзини туҳматга тушиб қолишдан сақлаши лозим. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.): “Кимки Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига ишонса, туҳмат пайдо бўладиган ўринларга тушиб ўзини фитнага солмасин” дейдилар. ( Бухорий ривояти). 
           Энг муҳими бировга туҳматдан қилишдан тийилишимиз лозим.   Пайғамбаримиз с.а.в. бир куни: “ Шундай   ёмон одатлар борки, инсонларнинг улардан қутилиши қийин: Бу биров ҳақида ёмон гумон қилиб, унга туҳмат қилишликдир” дедилар.
Одамлар сўрашди: “ Бу ёмон одатдан қайдай қутилса бўлади?”. У зот: “ Бировдан беихтиёр гумон қилиб қолсанг, гумонингга ишониб гапириб, бировга ноҳақ туҳмат қилишдан тийил”, дедилар. 
            Туҳмат  жамият кишилари ўртасидаги меҳр-оқибат ипларини узади. Улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, яхши ишларда ҳамкорлик қилиш фазилатларини йўққа чиқаради. У туфайли жамият кишилари орасида ўзаро ишонч, бир-бирларига меҳр-муҳаббат билан қараш, дўстлик , бирдамлик каби фазилатларга ўрин қолмайди. Туҳмат инсонлардаги душманлик, нафрат, ғийбат,  ичи-қоралик, чақимчилик каби салбий хулқларни юзага чиқариб, уларни инсонларда  томир отишига сабабчи бўлади. Бу ёмон хулқлар туфайли қанча-қанча инсонларга сабабсиз озорлар етади.  Шу сабабли халқимиз: “ Бемаҳал ўлим, ноҳақ туҳматдан асрасин” деб дуо қилади              
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими