1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ғамома масжиди

4-05-2023, 16:42 1 572 Ўқиш режими + -
Мадинаи Мунавваранинг мўътабар жойларидан бири - Ғамома масжидидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу масжидда кўп намоз ўқир эдилар. Масжиднинг "Ғамома" деб аталишига сабаб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу масжидда кўп намоз ўқишлари билан бир қаторда истисқо намозини ўқиганларидир. Дуоларини ижобати билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва қуёш орасини булут тўсди ва дарҳол ёмғир ёғди. Шу боис бу масжид "ғамома" яъни "булут" деб ном олди. Бу масжид бугунги кунга қадар очиқ, маҳаллий халқ ва зиёратчилар баъзи намозларни ўқиб турадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳаётларини энг сўнгги ҳайит намозини шу масжидда ўқиганлар. 

Ғамома масжиди Масжиди набавийядан жанубий ғарбда, бобус салом эшигидан тахминан 500 м узоқликда жойлашган. Бу масжид қорамтир тошлар билан қурилган. Вақти вақти билан махсус кишилар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ғамома масжидини яқин атрофида кичик ҳажмда қурилган Абубакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) ва Али ибн Абутолиб (розияллоҳу анҳу) номли масжидлир ҳам бор. Бугунги кунда ҳам  эътиборли жиҳатларидан бири, Мадина шаҳрининг энг кўп сонли кабутарлари қўним топадиган жой бу Ғамома масжиди атрофидир. Барчамизни шундай муборак жойларга бориб зиёрат қилиш бахтига муяссар қилсин.


Авлоқул Қодиров 
Китоб тумани  Хожа Бухорий жоме маджиди имом ноиби