1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жаҳолат маънавий инқирозга олиб келади

5-05-2023, 11:25 217 Ўқиш режими + -
Қадим тарихда жаҳолат туфайли халқлар бошига куллар кўп келганига мисоллар кўп. Жаҳолат инсонни тубанлаштиради, ҳалокатга олиб боради.Қаердаки илмга ташналик сусайса, илм ўрганишга эътибор камайса, кишилар фикрлашдан тўхтаса, уларнинг фикри саёзлашиб ўша жамиятда тарақиётдан тўхтайди. У маънавий инқирозга учрайди. Жаҳолат инсоният бошга бало-кулфатлар олиб келади.
Илм дунёвий ёки диний деб ажратилмаслик керак.  Илмни барчасини у дунёвий бўладими диний бўладими барчасини ўрганиш лозим. Зеро, илм ўрганиш барча мўмин –мусулмонга фарздир.
Инсонинг ўзи маърифатсиз бўлса, илмсиз бўлса, бошқаларни хусусан ёшларни илм олишдан чалғитмаслиги балки илм олишга тарғиб қилиши лозим. Илмни зиёда қилиш ҳақида Аллоҳ таоло: “Ва айтинг, раббим илмимни зиёда қил” дейди. ( Тоҳа сураси, 114-оят). Инсон доимо илмини зиёда қилиш пайида бўлиш керак. Шу сабабли инсон илми зиёда бўладиган илм масканлардан  сира қолмаслиги керак.
 
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таолор барчамизни ҳар томонлама илмларимиз зиёда бўлишида Ўзи тавфиқ ато қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими