1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Семиз ва озғин Шайтон ҳикояси

5-05-2023, 11:35 724 Ўқиш режими + -
                       Ривоят қилишларича, иккита Шайтон учрашиб қолибди. Шайтоннинг бири жуда семириб кетган иккинчиси эса жуда озғин экан. Жуда озғин бўлган Шайтон семиз Шайтондан семириб кетиш сабабини сўрабди. Шайтон:“Мен бир кишининг уй ва ҳовлисида истиқомат қиламан. У одам озодалик нима эканлигини билмайди. Уй ва ҳовлиси ахлат ва чиқиндининг макони. У ерда на тозалик, на саранжом-саришталик бор. У на уйи-ҳовлисида, на овқатланишда “бисмилла”ни айтмайди. Овқат идишлари доимо ювилмаган ётади. Биз учун у ерда насиба мўл. Шу туфайли семириб кетганман, ўзинг нима учун бунчалар озғин бўлиб қолинг?”дебди.
 
            Шунда жуда заифлашиб қолган Шайтон:“Мен ҳам бир одамнинг уй ва ҳовлисида яшайман. У одам жуда озода яшайди. Уй-жойлари тоза, саранжом-саришта. Доимо “бисмилла” деб, ҳовли-уйига киради юради. “бисмилла” деб овқатланишни бошлайди Унинг уйида фариштаи-малоикалар макон қилган. Шу туфайли биз жинларга у ерда насиба йўқ. Насиба бўлмаганлигидан жуда қийналиб, озиб-тўзиб кетдим”,деган экан”. 
                 Дарҳақиқат, ахлат ва чиқиндилар бор жойларда Шайтонлар хуш кўриб яшайдиган жойлардир.   У ерларда Шайтонларнинг насибаси кўп бўлиб, улар унда беғам яшайдилар. 
             Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Уйларингизда ахлат-чиқиндиларни қолдирманг, чунки ахлат-чиқиндилар жину шайтонларнинг хуш кўриб ўтирадиган жойларидир”. Фаришталар тарк қилган уй-жойларда жинлар истиқомат қилади”.
Инсон уй-жойини озода сақласа, ахлат-чиқиндилардан тоза тутса, доимо “бисмилла”ни айтиб юрса, унинг уйи фаришта-малоикаси бор макон ҳисобланади.  
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг истиқомат манзилларимизни жин-шайтонлардан сақлаб, Ўзининг фаришта-малоикалари бор бўлган маконлардан қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими