1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

9 май-хотира ва қадрлаш куни

8-05-2023, 12:26 572 Ўқиш режими + -
                        Барчага маълумки, мамлакатимизда ҳар йили 9 май куни хотира ва қадрлаш куни сифатида байрам қилинади. 
 
            Аллоҳ таоло махлуқлари орасида инсонни ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган қилиб яратди. Уни ақл, нутқ каби неъматлар билан сийлади. Бандалари орасига пайғамбарлар юбориб, уларни тўғри йўлга бошлаб турди. Кимки Роббисининг буйруғига итоат қилиб, тоат ибодатга буйин эгган бўлса, унга  икки дунё саодати тортиқ қилишини айтди. Ҳаттоки Ўзининг каломида: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик”, дея бани одамнинг қадри қанчалик юксак эканини билдирди.
            Асли мукаррам қилиб яратилган инсон доима ҳурмат- эҳтиромга лойиқ. Айниқса умри довамида кўплаб хайрли ишларни қилиб ҳозирда қарилик ёшига етган нуроний отахонларимизни, азиз момоларимизни қанча улуғлаб, эъзозласакда оз. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларида ҳам ёши улуғларимизни қадрлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш борасида кўплаб кўрсатмалар келган. Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинишича, Набий алайҳиссалом: “Ким кичигимизга раҳм қилмаса, каттамизнинг ҳаққини билмаса, биздан эмас”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда эса: “Соч-соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонни ёд олган, унда ғулувга кетмаган ҳамда унга жафо қилмаганни, адолатли ҳукмдорни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти). Ҳадисдан кўринадики ёши улуғларни ҳурматлаш фақатгина дунёвий одоб -ахлоқ, бурч, вазифагина бўлиб қолмай, балки Аллоҳ таолонинг наздидаги буюк ва савобли иш ҳисобланар экан.
            Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики:Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!» (Ҳашр сураси 10 оят).
            Ҳаётий дунёда яшаб, ўзидан кўплаб яхшиликлар қолдинган, умр бўйи дину халқнинг хизматида камарбаста бўлиб, фоний дунёдан риҳлат қилган аждодларимизни эслашимиз ҳам барчамизга лозим вазифа ҳисобланади. Зеро, ўтганларни эслаш ва уларга истиғфор айтиш, қабрларини зиёрат қилиш ва уларнинг ҳақларига дуолар  қилиш ҳаммамизнинг инсоний бурчимиздир.
 
Р. Норқўчқоров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакил ўринбосари