1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ўтганларимизни хотирлаш

8-05-2023, 12:30 201 Ўқиш режими + -
           Муқаддас динимиз вафот этиб кетган ота-оналаримиз, яқин қариндошларимиз, устозларимиз ҳамда дўсту ёронларимизни эслаб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиб туришни буюради. Марҳумларга қилган дуоларимиз, садақа ва эҳсонларимиз савоби етади. Уларнинг яхши сифатлари ва ўрнак бўладиган жиҳатларини гапириб, инсонийлик юзасидан қилиб қўйган баъзи камчиликларини гапирмаслик мусулмонларнинг бир-бирларига бўлган ҳурматлари ифодасидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига ўтганларнинг яхши сифатларини эслаб, ёмонликларини гапирмасликни тавсия қилганлар.
Юртимиз ҳудудларида  илму маьрифат, беқиёс маьнавият ёйилишига сабабчи бўлган неча – неча азиз зотлар, алломаларнинг қабрлари бор. 
         Ўтган давр  мобайнида юртимизда кўплаб зиёратгоҳлар қайта бунёд этилди, айримлари эса таьмирланиб, халқимизнинг, азиз зиёратчиларнинг маьнавий мулкига айланди. Ҳар бир мўьмин – мусулмон  муборак зотларнинг, шунингдек, ўз ўтган яқинларининг қабрларини зиёрат қилиб, савоб топишни умид қилади. Зеро, қабр зиёрати савобли ва манфаатли амалдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг илк даврларида қабрларни зиёрат қилишни тақиқлаган эдилар. Чунки унда баъзи жоҳилия даврининг одатлари сақланиб қолган бўлиб, айрим қабилалар мақтаниш ва ғурурланиш учун ўликларининг қаҳрамонликларини санаб, бақир-чақир қилар, ошкора йиғи-сиғига зўр берар эдилар. Ислом одоб ва ахлоқи инсонлар қалбига ўрнашгач, қабрлар зиёратига изн берилди. 
Бурайда р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в. шундай деганлар: “Қабрларни зиёрат қилишни истаган киши зиёрат қилсин. Чунки қабр зиёрати бизга охиратни эслатади”.
         Пайғамбар с.а.в. Бақиь қабристонини ва Уҳуд шаҳидлари қабрларини зиёрат қилиб уларнинг ҳаққига дуо қилар ва айтар эдилар: “Сабр – тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли сизларга тинчлик – осойишталик бўлғай. Охират диёри нақадар яхши”.
          Ҳақиқатда қабрларни зиёрат қилиш  қалбларни юмшатади, инсонга ўлимни ва охиратни эслатади, ғурур ва мақтанчоқликни тарк этишга сабаб бўлади, ўликлар тирикларнинг дуо ва тиловатларидан фойда олади. 
қабул қилсин!
 
Қораев Муҳаммади
Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” жоме
                                      масжиди имом хатиби: