Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маьнавий меросимиз бор.Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади,уруш эса батамом қораланади.
Азиз ва мукаррам инсон зотининг ёши хам, кексаси хам, аёли хам, эркаги хам бирдек кадр- кимматга эгадир. Мукаддас Ислом дини инсон кадрини шу даражада юкори кутарганки хатто, унинг тириги билан улигининг хурмати бирдек кадрланади. Дунёдан утиб кетган мархум якинларимизни доимо яхши сифатлар билан эслаш хам инсонийлик бурчимиздир. Бу хакда муборак хадиси шарифда Пайғамбаримиз Мухаммад (сав) “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” деганлар. (Термизий ривояти)
Юртимизда анъанавий нишонланадиган, алоҳида эътибор каратиладиган кунлардан бири бу, Хотира ва кадрлаш кунидир. Бу кунда биз утмишда утган аждодларимиз хусусан, Ватан озодлиги, халкимизнинг фаровонлиги йулида жонларини фидо килиб, бугунги кунда оламдан утиб кетган барча фидойи юртдошларимизни ёдга оламиз. Биз утганларни махсус бир кунда, айни 9 майда хотирлашимиз рамзий маънода булиб, аслида хар доим хар лахзада уларни эслаб дуолар киламиз, уларнинг хаёт йулларини урганиб улардан намуналар оламиз. Шунингдек, келажак авлод булмиш фарзандларимизга хам утган аждодларимизнинг хаёти биз учун улкан намуна эканини уктириб келамиз. Уларнинг яхшиликларини хамиша хар доим ёдда тутамиз. Зеро,тарихий хотирасиз келажак йук, деб бежизга айтилмаган. Хотира ва кадрлаш деган гаплар бир кунлик анъанага богланиб колмаслиги керак. Ватан, миллат, дин йулида жон фидо килган аждодларимиз хотираси бизлар учун канчалик ардокли ва мукаддас булса, кексалик ёшига етган улугларимизнинг кадрига етиш, хурматларини жойига куйиш хам шунчалик мухимдир.
Бу кунларда килинадиган хайрли ишлардан бири ёши улуғ кишиларнинг ҳолидан хабар олишимиз, уларнинг калбларига хурсандлик киритишимиздир. Бу хакда Пайгамбаримиз Мухаммад (С.А.В) ҳадиси шарифда шундай деганлар: “Кичигимизга раҳм килмаган ва катталаримизнинг кадрига етмаган кимса биздан эмасдир”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)
Давлатимиз доимо уруш қатнашчилари, кекса ёшдаги отахонларимиз, онахонларимиз ва барча нафақахўрларга катта диққат эътибор билан ғамхўрлик килиб келмокда. Яратгандан барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб уларнинг хақларига қилаётган дуоларимизни қабул қилиб, орамизда ҳаёт қолганларига фаровон хаёт тинчлик ва офият беришини сўраб коламиз.
Одилжон Нарзуллаев
Янгийул тумани “Имом Султон” жоме масжиди Имом хатиби