1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сафар қилишда манфаат кўп

11-05-2023, 11:35 301 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, сафар қилишда манфаат кўп.   
         Сафардаги манфаатлар қуйидагилар:
  1. Сафар мардликни ўргатувчи мактабдир. 
  2. Сафар донишмандликни ўргатувчи донишмандир. 
  3.  Сафарқилган киши тарихий жойларни кўради. Улуғ кишиларнинг қадам жойларини зиёрат қилади.
  4. Сафар қилган киши бирор жойга  муқим яшаш натижасида пайдо бўлган дангсалик ва ялқовликдан фориғ бўлади.
  5. Сафар қилган киши ҳам-қайғудан фориғ бўлади.
  6. Сафар қилган киши руҳан енгил бўлади.
  7. Сафар инсоннинг илми зиёда қилади.
  8. Сафар қилган инсон йул синови ва сафар қийинчилигида тобланади
  9. Сафар инсонга ёру-биродарларини қадрини билдиради.
  10. Сафар инсоннинг соғлигига манфаат етказади. Шу сабабли халқимиз: “ сафар қилинг  саломат бўласиз” дейди.
  11. Сафар инсон умрини узайишига фойда етказади.
  12.  Сафар савобни зиёда қилади.
  13. Сафар чаққон ҳаракат қилишга ўргатади.
  14. Сафар инсонни режим билан ҳаракат қилишни ўргатади. 
  15. Сафар инсонлар ўртасида бир-бирларини танишни олиб келади. Таниш билиш ошно -оғайнилар кўпаяди.
  16. Сафар инсон турмуш тарзини ўзгаришига сабаб бўлади.
  17. Сафар  инсоннинг муомиласини яхшиланишига олиб келади.  
  18. Сафар инсоннинг ейиш ичишини умуман айтган нафсига сабр бериш, тийилиш сабоқларини беради.
  19. Сафар ватан ва унда яшаётган кишиларнинг қадрини қанчалик юқори эканлиги кўрсатади.
               Сафар туфайли инсон ҳар томонлама тобланиб,  ўз илм ва саломатлигига манфаат етказади. Сафар қилиш инсонда ватанга бўлган муҳаббатни мустаҳкамлайди. 
              
                                    Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқдарё вилоятидаги вакиллик ходими