1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бузғунчи миссионерларга ишонмангн

12-05-2023, 10:09 206 Ўқиш режими + -
Жамиятда ҳар хил одамлар бўлади. Айримлари фақат бузғунчилик билан шуғулланишади. Жамиятда уларга нисбатан бефарқлик, лоқайдлик авж олса, бузғунчиларнинг бозори чаққон бўлади. Бугун баъзи мамлакатлар мисолида буни кўриб турибмиз. Миссионерлар ҳам ана шундай бузғунчилар жумласидандир. Миссионерликнинг асл мақсадини ҳамма ҳам дарҳол илғаб олавермайди. Унинг хавф-хатари ҳам шунда. Уларнинг муддаоси маҳаллий миллат вакили ҳисобига сафларини кенгайтириш, кўп миллатли халқимизнинг ҳамжиҳатлигини бузиш, миллатлараро бағрикенглик, диний тотувликка раҳна солиш. Айримлар, миссионер одамларни насронийликка чақиради, деб хато ўйлайди. Аслида бу гуруҳ одамни фақат диндан, имондан, алал-оқибат, одамгарчиликдан ҳам чиқаради, манқуртлик ғоясига хизмат қилишга ундайди. 
Насронийларнинг ўзлари ҳам эътироф этмайдиган шубҳали секталар, оқимлар мустақиллик йўлини тутган мамлакатларга сездирмай кириб олиб, ўзларининг ғаразли ниятларини рўёбга чиқара бошлашади. Улар зимдан фаолият олиб боради, макр-ҳийлалардан усталик билан фойдаланади. Таъсирчан ваъзларида Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлардан, алломаларнинг сўзларидан иқтибос келтиради. Шу йўл билан тингловчиларни ўз таъсирига олади.
Аччиқ бўлсада шуниси ҳақиқатки, Ислом динини қўйиб, насроний бўлиб кетаётганларни динимизда муртад (диндан қайтган) дейилади. (Аллоҳ ўз паноҳида асрасин) ва улар тўғрисида бир қанча ҳукмлар жорий бўлади:
  1. Ундай кишиларнинг мусулмон қариндошларидан мерос олишга ҳаққи бўлмайди;
  2. Улар мусулмон аёлларга уйлана олмайди;
  3. Агар мусулмон хотини бўлса, ўрталарига талоқ тушади;
  4. Вафот этса, жаноза  ўқилмайди ва мусулмонларнинг қабристонига дафн этилмайди.
  5. Сўйган ҳайвонининг гўшти ҳаром бўлади.
Умуман олганимизда, инсон оила, маҳалла, жамиятдан айри яшай олмайди. Шу сабабли, ўзимизга жиддий эътибор каратмоғимиз, эътиқод ва иродамизни бўшаштирмаслигимиз ва қолаверса, ён-атрофимиздаги кишиларга нисбатан масъулиятимизни ҳис этишимиз даркор. Бир кишининг нотўғри йўлдан қайтиб, тўғри йўлни топишига сабаб бўлиш бизга дунё ва ундаги барча нарсалардан аъло экани тўғрисидаги ҳадисни эсдан чиқармайлик.
 
М. Қораев 
– Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” жоме масжиди имом хатиби