1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нонни эъзозлайлик

12-05-2023, 10:13 281 Ўқиш режими + -
Ҳар биримиз ҳар куни нон истеъмол қиламиз. Овқатланишда дастурхонимизда нон бўлишига алоҳида эътибор берамиз. Нонсиз овқатланишни тасаввур қилиш қийин. 
Баъзан йўлларда, ҳовлиларда ташлаб кетилган нон бўлакларига кўзимиз тушади. Баъзан эсатўй- маракаларда нонни исроф бўлаётганига гувоҳ бўламиз. 
Аслида, Аллоҳ таолонинг баракотли неъмати бўлган нонни эъзозлашимиз лозим. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ҳақда шундай дейдилар: “Нонни эъзозланглар, чунки у Аллоҳ таолонинг осмон баракотидан бўлиши билан бирга, ернинг баракотли неъматларидан ҳам ҳисобланади”. (Ҳоким ривояти). Нонни исроф қилиш яхши иш эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам нонни исроф қилишдан тийилишимиз лозим.
Нафақат нон балки барча неъматларни исроф қилмаслигимиз зарур. Аллоҳ таоло шундай дейди: “...еб-ичинглар, (аммо) исроф қилманглар!”. ( Аъроф сураси. 31-оят).
              Хулоса қилиб айтамизки, нонни исроф қилишдан барчамиз тийилиб, уни эъзозлашимиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло барчамизни неъматларни қадрига етадиган инсонлардан қилсин!
           
   Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими