1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жиҳод мавзуси

12-05-2023, 10:53 285 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Жиҳод мавзуси. (Шайх Саид Фуданинг Ақоиди Таҳовияга ёзган шарҳларидан фойдаланилди).
Имом Таҳовий раҳматуллоҳ алайҳ айтадилар: “Ҳаж ва жиҳод то қиёматгача мусулмонларнинг солиҳ ёки фожир раҳбарлари (подшоҳлари) бошчилигида давом этади. Уларни ҳеч нарса бекор қилмайди. (Ҳар бир мусулмонлар истиқомат қилувчи юртнинг ўз подшоҳи ва аскарлари бор. Жиҳодни ана шу подшоҳ эълон қилади ва ана шу аскарлар жангга кирадилар. Бу масалада подшоҳнинг исмати – яъни, гуноҳлардан мутлақо поклиги шарт қилинмайди. Шарт шуки, ушбу жанг мусулмон халойиқнинг диний ва дунёвий зарарларини даф қилиш учун бўлсин. Шуни ёдда тутмоқлик лозимки, бу ўта нозик масалани ишониб сайланган ўша юрт раҳбаригина   эълон қилади. Ибн Қудоманинг Муғний китобидан). 
Агарда, ҳар ким мўминларни жиҳодга бошлайверса, бирорта, мусулмонларга ёки уларнинг юртига ғарази бор жамоа исломий қиёфага кириб олиб мусулмон оломонни Дўзах сари томонга буриб юбориши ҳеч гап эмас. Ана шунда на Дин қолади ва на мусулмонлар юрти.....
Имом Бобиртий ўз шарҳларида айтадилар: “Зеро, Ҳаж ва жиҳод сафар қилишликни, аскарларни ва уларниг озиқ-овқатини жамлашликни талаб қилади. Ва яна унда одамлар ўзаро ихтилофга борганларида тартибга солувчи, душманга қарши уруш режасини тузувчи ва шунга ўхшаш ўта муҳим масалаларни ҳал қилувчи бошлиққа муҳтождир. Ва ўша одам солиҳ бўлсин, ёки гуноҳкор бўлсин подшоҳ бўлиши мумкин, ёки у сайлаган кишилардан биригина бўлиши мумкин. Чунки, подшоҳликк қилувчи кишига гуноҳлардан мутлақ пок бўлишлик шарт қилинмаган. Унда халққа умумий фойда, ишни бошқара олишлик ва тўғри интизом ташкил қилишлик лаёқати бўлса кифоядир. Агар подшоҳ савобамалларни амалга оширса, ажрини Аллоҳдан олаверади. Агар, гуноҳкор бўлса, унинг гуноҳи Қиёматда фақатгина ўзига зарар беради”. (Бобиртий шарҳи 125 саҳифа).
Имом Бухорий Урвадан ривоят қиладилар: “Албатта, жиҳод то Қиёматгача (мусулмонларнинг) солиҳ ва гуноҳкор (раҳбарлари) бошчилигида давом этади”. (Саҳиҳи Бухорий, Жиҳод китоби, 2852-ҳадис).
Бошқа ҳадисда Имом Байҳақий “Сунанус суғро” китобида Абу Ҳурайрадан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сизларга солиҳ бўлсин, ёки гуноҳкор бўлсин ҳар-бир амир (подшоҳингиз) билан биргаликда жиҳодга чиқишлик ва солиҳ бўлсин, ёки гуноҳкор бўлсин ҳар-бир мусулмоннинг орқасида намоз ўқишлик вожибдир. Агарчи, улар гуноҳи кабираларни қилувчи киши бўлсаларда”.
Ушбу мавзуда узоқ сўз юритишлик мумкин эди. Бироқ, ақлу ҳуши жойида мўминларга ушбу далилларни кифоя деб ҳисобладик. Кимки, ушбу далилларни назарига илмасдан яна нималарнидир калласидан чиқариб, бўйинсунмаса, биз улардан кўра Аллоҳ Азза ва Жаллага яқинроқмиз. Ҳидоят Аллоҳдандир.
 
Ғоиб Ота жомеъ масжиди имом хатиби                      Хуршид Шарипов.