Дарҳақиқат, овқатланишда меъёр ва режимга риоя қилиш лозим.
Овқатланишда ошқозонни учга бўлиб, бир қисмига сув, иккинчи қисмига ҳаво,
учинчи қисмига овқатланиш лозим. Бу ҳақда ҳадисда: “ Инсон учун қаддини
тутиб турадиган овқатланиш кифоя қилади. Агар жуда лозим бўлса, қориннинг
учдан бирига таом, учдан бирига сув ва учдан бирига ҳаво бўлсин”. ( Термизий ривояти).
Меъёр ва режимга амал қилмаслик турли хил касалликларни олиб келади.
Аллоҳ таоло овқатланишда меъёрга риоя қилишга барчамизга муваффақ айласин!
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими