1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аллоҳ таоло инсонни сахийлик қилишга буюради

16-05-2023, 10:38 276 Ўқиш режими + -
              Аллоҳ таоло инсонни сахийлик қилишга буюриб, уни бахил бўлишдан қайтаради.           “ Қуръони карим”да: “ Мана, сизлар шундай кишилардирсизки, Аллоҳ учун инфоқ-эҳсон қилишга буюрилгансизлар. Бас, сизларни орангизда  бахиллик қиладиган кишилар ҳам бордир. Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур”.                                      ( Муҳаммад сураси, 38-оят). Инсон бахилликдан қайтиб, саховатли бўлишликни Аллоҳ таолонинг буйруғи сифатида ўзида мужассам қилади. Ана шунда инсон комил инсон эга бўлиши лозим бўлган сифатни қўлга киритади. 
       
                Ривоят қилишларича, Яҳё алайҳиссалом бир куни Шайтонга дуч келадилар. Ва ундан: “ Эй, Шайтон,  одамлар орасида энг ёмон ва энг яхши кўрган кишинг ким? ”, деб сўрайдилар. Шайтон: “ Одамлар ичида энг ёмон кўрганим сахий киши бўлса, энг  яхши кўрганим бахил кишидир. Чунки сахий киши ўзининг саховати билан доим яхшиликни, бахил киши  ўзидаги хасислик билан доим ёмонликни қўлга киритади. Мени доим одамлардаги яхшилик феъли хафа қилса, улардаги қабоҳат, ёмонлик хурсанд қилади”, деб жавоб беради. 
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг сахий бандаларидан қилиб, икки дунё саодатини ато қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими