Баъзи тоифалар ижтимоий тармоқларда бемазҳаблик даъволарини илгари сурмоқдалар. Маълумки, бемазҳаблик Ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли таҳдид ҳисобланади. Бу ҳақда Шайх Рамазон Бутий “Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидьатдир”дейди.
Ва яна мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, Ислом дини, хусусан, мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканига шубҳа йўқ. Улар ўзларини бирор бир мазҳабга амал қилмасликларини даво қиладилару, аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз”- деган даъвони қиладилар. Бу ўта калтафаҳмлик ва жоҳиллик, хусусан, ғаразгўйликдан бошқа нарса эмас. Қурьон ва Суннадан мустақил ҳукм чиқариш ўзига хос илм ва шахсий хислат талаб этади.
Аллоҳ таоло барчамизни бемазҳабликдан сақлаб, Ўзининг ҳақ динида бардавом қилсин!
Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими