Баъзи кишилар ўзлари билиб-билмай тўғри келган кишидан диний саволларига фатво сўрашади. Айниқса, илмсиз кишидан фатво сўралмайди. Илмсиз кишининг илмсизларча берилган жавоб кишилар ўртасида фитна келиб чиқишига сабаб бўлади.
Фитнанинг эса ўта улкан гуноҳлардан эканлиги ҳақида Қуръони каримда баён қилиниб, фитна одам ўлдиришдан кўра ёмонроқ гуноҳ эканлигини хабари берилган.
Баъзи бир илмсиз кишилар фатво беришнинг бу нозик жиҳатларини назар писанд қилмасдан ўзларини олим санаб, фатво бериб юбормоқдалар.
Аслида, фатвони ҳар бир мамлакатнинг муфтийси беради. Диний саволларимизни таниқли уламоларимиздан сўрашимиз лозим.
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан асрасин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими
.