Ҳажнинг фарзлари
9080
24-05-2023, 10:32
507
Ўқиш режими
+
-
Маълумки, Ислом динида бешинчи рукн ҳаж амали ҳисобланади.
- Ислом динининг рукни бўлган ҳажда нечта фарз бор?
- Ҳажнинг фарзлари учтадир. Улар:
1. Эҳром.
2. Арофатда туриш.
3. Зиёрат тавофи.
Яна уларга тобеъ бўлган фарзлар ҳам бор. Ҳажнинг фарзларини бирма-бир санаймиз.
1. Ҳажни ният қилмоқлик.
2. Талбия айтмоқ. (Эҳром боғлагандан кейин лоақал бир марта талбия айтиш фарз)
Бу иккиси эҳромга тегишли бўлган фарзлардир.
3. Арофатда турмоқ.
4. Зиёрат тавофини аксарини бажармоқ. Тавоф етти айланиш бўлса, тўрт айланиш фарз. Уч марта айланса тавоф ҳисобланмайди.
5. Тавоф қилишни ният қилмоқ. Бу фарзлар тавофни тўғри бўлиш шартлари бўлиб, тавофга тобеъ бўлган фарзлар ҳисобланади.
6. Бир қавлда тавофни ҳажарул асваддан бошлаш ҳам фарз дейилган. Аниқроғи Пайғамбар алайҳиссалом доим қилганлари учун вожибдир. Уни фарзлигига қатъий далил йўқ.
7. Ҳажнинг фарз амаллари орасини тартиб билан қилиш.
Аввал эҳромга кириш, сўнг Арофатда туриш, сўнг зиёрат тавофини қилиш.
8. Ҳажни ҳар бир фарз амалини ўз вақтида бажариш. Масалан: арофатда зул ҳижжани тўққизинчи куни заволидан кейин қурбонлик кунининг тонгигача бўлган вақт мобайнида бир дақиқа бўлса ҳам туришга ўхшаш.
9. Ҳажни ҳар бир фарз амалини ўз маконида бажариш. Арофат майдонида туриш ва масжидул ҳарам ичида тавофни амалга ошириш.
10. Арофатда турмагунича жимодан (жинсий алоқадан) сақланиш ҳам ҳажнинг фарзларига киради. Фарз амалларини ҳукми шуки: ҳаж ибодати фақатгина улар билангина тўғри бўлади. Фарз амалларидан бирортаси тарк бўлса, ҳаж ибодати дуруст бўлмайди. Жонлиқ сўйиш билан у нуқсон кўтарилмайди.
Манбалар асосида Р. Акбаров тайёрлади