Инсон вақти-вақти билан сафарга чиқиб туради. Албатта, сафарни бошлашда Аллоҳ таолога дуо қилади. Сафарга чиқишда ўқиладиган дуо қуйидагича:“Бисмиллаҳи таваккалту аълаллоҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ” ( Имом Термизий ривояти)
Маъноси: “Аллоҳнинг номи билан бошлайман, Аллоҳга таваккал қилдим, Тоат қилишга ва гуноҳдан сақланишга тоқат ёлғиз Аллоҳ таоло томонидандир”
Аллоҳ таоло қиладиган сафарларимизни бехатар қилиб, Ўзи куч-қувват ато қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими