Интернет тармоқларида айрим кишиларнинг бошқа кишилар билан тарафкашлик қилаётганликларини гувоҳи бўламиз. Аслида мусулмонларнинг бир-бирлари билан тарафкашлик қилишлари Ислом динида қораланади.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да:“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг” дейди. (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Ушбу оятдаги “фирқаларга бўлинманг” дейилишлик тарафкашлик қилишга ҳам тегишлидир. Мўъмин-мусулмонларнинг тарафкашлик қилишлари Ислом динига зиён беришликдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминига зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!”дейдилар. ( Имом Муслим ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни динда тарафкашлик қилишдан асраб, бир-биримиз билан ўзаро ҳамжиҳатликда, бирликда бўлишга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими