1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жоҳиллик ёмон иллат

27-05-2023, 10:41 178 Ўқиш режими + -
Жоҳиллик инсондаги салбий хусусиятдир.Инсон бу хусусиятдан қутилишга ҳаракат қилиш керак. 
Жоҳил кишининг қуйидаги аломати бўлади:
  1. Имкони бўлсада илм олишга ҳаракат қилмайди;
  2. Дўст билан душманни ажратмайди;
  3. Яхши билан ёмонни билмайди;
  4. Тўғри келган кишига ичидагини айтиб, сирини бўлар-бўлмасга ошкор қилади;
  5. Фойдасиз гапни ўрнисиз жойда гапиради;
  6. Бўлар-бўлмасга аччиқланиб, ўрни бўлмаган жойда ғазабланади;
  7. Ўринсиз жойда   вақти, мол-дунё. маблағини сарфлайди;
  8. Тўғри келган одамга ишонади.  
 
Хулоса қилиб айтганда, инсон илмсизлик, нодонлик макони бўлган жоҳилликдан қутулиб, фаросатли, илмли бўлиши ўзи ва жамият учун фойдалидир. Инсон ўз илми, фаросати ва яхши амаллари билан икки дунё саодатига эришади. 
 
Р.Акбаров,
 ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими