1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Меҳмон кутиш

29-02-2020, 14:36 1 328 Ўқиш режими + -

Меҳмон кутиш

 

      Зиёфат бериш ҳам динимизда суннат амаллар сарасига киради. Ҳадиси  

шарифлардан бирида: “Меҳмон ўз рисқи билан келади ва уй эгасининг гуноҳлари 

мағфират қилинган ҳолда қайтади”, дейилган.

     Меҳмонга зиёфат берган биринчи киши Иброҳим (алайҳиссалом) эдилар. 

Меҳмон учун алоҳида меҳмонхона қурмоқ ҳам ҳазрати Иброҳим (алайҳиссалом) 

дан қолган улуғ суннатлардандир.

    Меҳмон кутиш одоби шундан иборатки, уйга келган ҳар бир меҳмонни ширин 

сўз, очиқ юз ва табассум билан манзилга киргизмоқдир

 Имкон қадар лутф, мулойимлик ва меҳрибонлик билан муомала қилмоқликдир. 

Меҳмондорчилик мусулмон кишининг фазилати саналади, меҳмондуст булмаган 

одамдан яхшилик кутилмайди. Бой-камбағал деб ажратмасдан, ҳамма баравар 

меҳмон қилинади. 

Бировнинг сизни уз уйига меҳмонга чақириши бу улкан илтифот белгисидир. 

Ҳамма 

ҳам узидан ортиб уйига меҳмон чақиравермайди. Мусулмон киши эса 

бундай  муносабатларда жуда эҳиёт булиши, чақирилган жойларга бирор жиддий 

узр булмаса, албатта бориши лозим. Ҳадиси Шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад 

алайҳиссалом “Қачонки бирор жойга чақирилсангиз, ижобат қилинглар!” (Бухорий, 

Муслим, Термизий, Абу Довуд ривояти), деганлар. 

        Мезбон лаззатли ва латиф таомни меҳмонга илинади, узи бундайроғини ейди. Агар таом оз булса ёки меҳмоннинг очлиги сезилса, узи камроқ еб, меҳмонга купроқ қолдиради. Уйда қандай яхши таом, мева-чева ва бошқа неъматлар булса, аввало меҳмонга тортилади. Чақирилмаган жойга меҳмонга борилмайди. Агар сизга икки киши бир вақтда илтифот курсатиб уз уйига меҳмонга чақирган булса, қушничилик ҳақи юзасидан сизга эшиги яқинроғиникида меҳмонда булинг. Бирор жиддий узрсиз чақириғини эътиборсиз қолдирманг. Акс ҳолда ҳадисда келтилганидек, инсон гуноҳкор булиб қолиши ҳам мумкин. Муҳаммад алайҳиссалом яна айтадилар: “Агар қуйнинг пойчаси (пиширилиб) чақирилсангиз ҳам, ижобатни қабул қилинг” (Имом Муслим ривояти)

      Меҳмонга боришдан аввал уйдан бироз таом еб бориш меҳмоннинг бошқалар 

ҳузуридаги ҳурмати зиёда бўлишига сабаб бўлади. Мезбон ижозат бермай ёки ҳозир

 ўлмай туриб таомга қўл узатмоқ меҳмоннинг одобларидан эмас. Таом келтирилгач, 

уй соҳиби (мезбон) тановулга изн беради. Меҳмон бегона бўлса, аввал уй эгаси 

таомга қўл узатади ва қўлини ҳаммадан кейин тортади. Яқинлари ва биродарлари 

бўлса, ҳурмат учун улардан илгари таомга қўл узатмайди.

    Меҳмоннинг одобларидан яна бири меҳмонхонада мезбон кўрсатган жойга 

ўтирмоқликдир. Дастурхонга қўйилган нарсаларга рози бўлади, мезбоннинг рухсати 

билан ўрнидан туради. Иштаҳаси талаб қиладиган, мезбоннинг ҳозир қилмоғи оғир 

бўладиган нарсаларни талаб қилмаслик керак, магар туз ва сувни сўрамоқ жоиздир.

Меҳмонга таом сузмоқ суннатга муофиқ идиш сополдан ясалганидир. Чинни ва 

шиша идишларда ҳам таом ейиш жоиздир. Аммо тилло ва кумушга ўхшаган 

идишларда таом емоқ макруҳдир. Чунки бундай идишлар кишининг кибрини зиёда 

қилади.

    Меҳмонни тоқатидан ортиқ емоққа мажбур қилинмайди. Агар меҳмон уялиб 

емайдиган бўлса уч мартагача таклиф қилмоқ жоиз бўлади.

    Таомдан фориғ бўлгандан сўнг меҳмоннинг мезбон ҳаққига дуо қилмоғи ҳам 

суннатдир.

     Меҳмон агар ташқарига чиқмоқчи бўлса, аввал уй эгасидан ижозат сўрайди.

 

Қамаши тумани “Қоратепа” 

жоме масжиди имом хатиби 

 

Муродуллохон Нуриддинов