1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЛМ ВА АМАЛ

29-05-2023, 16:48 287 Ўқиш режими + -
Илм бу дунёнинг азизлиги ва охиратнинг шарафидир. Инсон дунёга келар экан, илм олиб, ўрганиб, амал қилиши энг катта саодат ҳисобланади. Бизнинг бошқа мавжудотлардан фарқимиз ҳам ақлимиз борлиги ва илм олиш салоҳиятига эга эканлигимиздадир. Шу илм сабабли барча ишларни амалга оширишга имкониятимиз бўлади. Чунки ҳар бир нарсанинг ўзига хос илми мавжуд. Илм моддий ҳаётимизни чиройли ўтказишга сабабчи бўлса ҳам, Аллоҳ ҳузурида энг мақбул бандалар қаторида бўлишимизга ҳам воситадир. Илм олиш ва унга амал қилиш борасида бир қанча уламолармизнинг ҳикматларини келтириб ўтамиз.
Илмига амал қилмайдиган олимнинг мисоли қизил ёқутга ўхшайди, қизил ёқут бошқани олтинга айлантиради, лекин ўзи тошлигича  қолади.  Илмига амал қилмайдиган олим худди олдида турган дорини ичмасдан касали зўрайиб юрган одамга ўхшайди. Ёндирмасдан туриб чироқ зиё сочмайди. Худди шундай илм ҳам амалсиз наф бермайди. Илмига амал қилмайдиган олим таомлар ичидаги уларнинг лаззатини ҳис қилмайдиган қошиқ кабидир. 
Илмни таълим олиш, уни кўпайтириш агар Аллоҳдан қўрқувни зиёда қилмаса бефойдадир. Жидду-жаҳд қилиш биздан, муваффақ қилиш эса Аллоҳдан бўлади. Бизларнинг зиммамизда қўлларимиздаги нарсани ишлатиш масъулияти бор.  Бекорчи инсон ўликдан ҳам ёмонроқдир, чунки ўлик озгина жойни банд қилиб туради. Бекорчи одам эса қанчадан-қанча уйларни, одамларни, асбоб-ускуналарни банд қилиб туриши мумкин.
Шайх Абу Язид Бастомий раҳматуллоҳи алайҳ: “Нафсим билан ўттиз йил курашдим, шу кураш давомида илмига амал қилишдан кўра машаққатлироқ нарсани кўрмадим”, деган.
Бир киши Қози Байзовийдан Шерозга қози бўлмоқчилигини айтиб  уни мақтаб кўрсатма беришини илтимос қилибди. Шунда Қози Байзовий уни қуйидагича “мақтаб” кўрсатма ёзиб берган экан: “Бу одам дўзахдан бир   гиламчалик жой истаётган солиҳ, олим ва фазилатли кишидир”. 
Амали ёмон олимни танқид қилиш жоиз эмас, чунки у илмни даъво қиляпти холос, амални эмас. Умар розияллоҳу анҳу: “Бозорларимизда фақат фақиҳ бўлганларгина савдо қила оладилар”, деган. Субҳаналлоҳ, бу зот бутун ўлкани мадрасага айлантириб юборган эдилар. Шу нарсани хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, инсон илм ва унга амал қилиш туфайли икки дунё саодатига эришади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир", дедилар. Бизга мол ёки бошқа нарсаларни мерос қолдирмади. Шу сабабли илм олиш ҳар бир мусулмон кишининг бурчи ҳисобланади.  
              Жўрақулов Абдулҳай
            
Тошкент ислом институти талабаси