1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фарзандларимизда ҳасаднинг шаклланишини олдини олайлик

1-06-2023, 11:08 152 Ўқиш режими + -
                 Ҳасад инсон учун ёмон иллатдир. Уни фарзандларимизда ёшликдан шаклланишини олдини олишимиз керак. Оилада фарзандларимизни қизғанғич, ичи қора, бахил, ака-опасига ҳасад қиладиган ҳолда тарбияланишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Фазандларимизнинг  бирини бошқасидан  устун кўрмаслигимиз, улар ўртасида ҳасад ҳисси уйғонтирмасдан адолат қилишимиз   лозим. 
              Фарзандларимиз ўртасида адолат қилаолмаслигимиз улар орасида ҳасадни шаклланишига олиб келади. 
                Ҳасад эса инсонни ҳалокатга олиб борувчи иллатдир. Шу сабабли ҳасаднинг оқибатларини ўз оила, маҳаллаларимизда тўғри тушунтириб боришимиз ва ҳасад билан эмас, балки ҳавас билан яшаётган юртдошларимиздан ўрнак олиб яшашга ўргатишимиз лозим бўлади. Ана шундай қилсак, жамиятимизда ҳасад туфайли келадиган офатларни олдини олган бўламиз ва келгуси ишларимизнинг янада муваффақиятли бўлишига эришамиз. 
                                     Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими