1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сафар қилишда қандай манфаатлар бор?

3-06-2023, 12:07 210 Ўқиш режими + -
Сафардаги манфаатлар қуйидагилар:
  1. Сафар мардликни ўргатувчи мактабдир. 
  2. Сафар донишмандликни ўргатувчи донишмандир. 
  3.  Сафарқилган киши тарихий жойларни кўради. Улуғ кишиларнинг қадам жойларини зиёрат қилади.
  4. Сафар қилган киши бирор жойга  муқим яшаш натижасида пайдо бўлган дангсалик ва ялқовликдан фориғ бўлади.
  5. Сафар қилган киши ҳам-қайғудан фориғ бўлади.
  6. Сафар қилган киши руҳан енгил бўлади.
  7. Сафар инсоннинг илми зиёда қилади.
  8. Сафар қилган инсон йул синови ва сафар қийинчилигида тобланади
  9. Сафар инсонга ёру-биродарларини қадрини билдиради.
  10. Сафар инсоннинг соғлигига манфаат етказади. Шу сабабли халқимиз: “ сафар қилинг  саломат бўласиз” дейди.
  11. Сафар инсон умрини узайишига фойда етказади.
  12.  Сафар савобни зиёда қилади.
  13. Сафар чаққон ҳаракат қилишга ўргатади.
  14. Сафар инсонни режим билан ҳаракат қилишни ўргатади. 
  15. Сафар инсонлар ўртасида бир-бирларини танишни олиб келади. Таниш билиш ошно -оғайнилар кўпаяди.
  16. Сафар инсон турмуш тарзини ўзгаришига сабаб бўлади.
  17. Сафар  инсоннинг муомиласини яхшиланишига олиб келади.  
  18. Сафар инсоннинг ейиш ичишини умуман айтган нафсига сабр бериш, тийилиш сабоқларини беради.
  19. Сафар ватан ва унда яшаётган кишиларнинг қадрини қанчалик юқори эканлиги кўрсатади.
Сафар одоблари қуйидагилардан иборат:
  1. Сафарга чиқуфвчи киши аввало сафарга чиқишидан олдин ўз ниятини борадиган жойини аниқ билиб олиши лозим.
  2. Сафар қилинадиган жойлар ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим
  3. Сафарга озуқасини ҳам тайёрлаб олиши лозим.
  4. Сафарга борадиган жой ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилиш лозим. 
  5. Йўлда сафарга чиққан одам ҳаммадан ҳар нарса сўраб юриши яхши ҳисобланамайди. Ривоят қилишларича, қадим замонда Мусо а.с. Хизр а.с. билан бирга сафар қилмоқчи бўладилар.Хизр (а.с.) Мусо (а.с.)дан: “ Мени билан сафар қилишнинг шарти нима?” деб сўрайдилар. Ва ўзлари жавоб бериб: “ Мени билан сафар қилишнинг шарти шуки, сафар пайтида мендан савол сўрамайсиз. Агар сафарда ҳадеб савол қиладиган бўлсангиз, иккаламиз бирга сафар қилаолмаймиз” деган эканлар.
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими