Тинчлик-осойишталик барқарор бўлсин
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Буюк роббимиз Қуроъни Каримда шу тичликни ва хавфсизликни таъминлаш масъулиятини бандалари зиммасига юклаб,шундай марҳамат қилган:”Эй мўъминлар! Барчангиз тинчлик ишига дохил бўлингизлар.Шайтон алдовига эргашмангиз.Албатта, у сизларга очиқ душмандир.” (Бақара сураси 208- оят). Мазкур ояти карима барча иймонли кишиларга хитобдирки,улар бу оятни асрлар мобайнида ўзларига шиор қилиб келмоқдалар,зеро ,фақатгина тинчлик осойишталик пайтидагина тараққиёт ва бутун дунёда инсониятнинг гуллаб яшнаши йўлида меҳнат билан машғул бўлиши шу билан бирга барча илоҳий таълимотларни адо этиши мумкин бўлади.
Жанобимиз Расуллоҳ (с.а.в) бир ҳадиси муборакларида тинчлик ва хотиржамлик энг буюк неъматлардан эканлигини таъкидлаб,шундай марҳамат қилганлар:”Икки неъмат борки,кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар.У хотиржамлик (яъни тинчлик) ва сиҳат саломатлик.”
Савобли ва яхши ишларни рўёбга чиқиши ҳам осойишталик билан чам бар час боғлиқдир. Баъзи яқин шарқ мамлакатларда ҳукум сураётган нотинч вазият ўша ердаги тинч аҳолини жуда қийин аҳволга солаёганлигини бутун дунё оммаси кўриб турибди.Экспетрлар таҳлилича ушбу мамлакатларнинг иқтисодий,маънавий –маърифий ривожланиши бир неча ўн йил орқага кетган.
Қуръони Каримнинг умум башарият тинчлигига нисбатан даъвати бугунги кунда ер куррасига очиқдан очиқ хавф солиб турган,терроризм диний эктримизм ва наркобизнеснинг даҳшатли оқибатларини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.Ҳикматларга тўла бўлган Қурони Карим оятлариинг бирида яна шундай марҳамат қилинган:”Агар улар тинчликка моил бўлсалар сизлар ҳам тинчликка моил бўлинг ва Аллоҳга таваккул этинг. Албатта Аллоҳ таоло эшитгувчи ва билгувчидир”.(Анфол сураси 61-оят)
Ислом динимизнинг бу каби юксак таълимотларига оғишмай амал қилиб,келаётган биз мустақил Ўзбекистон мусулмон халқи тинчлик беназир илоҳий буюк неъматлардан бири эканлигини яхши англаймиз.Аллоҳ таолонинг “тамомила тинчлик ва тоат йўлига киришингиз”деган ояти каримасига амал қилиб,барча имом домлалар тинчликни асраб авайлаш ишида бирдамлик қилишимиз буюк роббимизнинг энг суюкли амалларидан бири бўлади иншаа Аллоҳ.
Ислом дини тинчлик осойишталик дини бўлиб, тинч тотув қардошларча ҳаёт кечириш ва қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳам инсон вазифасидир.Аслида “тинчлик” сўзи ҳам Ислом сўзининг маъноси билан ўзакдошдир.Сўзбоши бўлган “Ассаламу аълайлум” калимасининг маъноси ҳам аслида тинчлик ва хотиржамлик тилаш маъносидадир.
Ҳозирги мураккаб вазиятда тинчлик сув ва ҳаво каби зарурдир. Унинг қадрига етиб,шукронасини астойдил қилиб, Аллоҳни берган бу олий неъматини асраб авайлашни фарзандларимизга ҳам ўргатмоғимиз лозим бўлади.Албатта бу бурчимиз эканлигини ҳар доим ёдда тутмоқлигимиз шартдир.Бутун дунёда тинчлигини, хотиржамлигини йўқотган инсонлар,гўёки нурафшон ёруғлигини йўқотган зимистонга ўхшайдики, на еганларида на ичганларида ва на ҳаёт тарзларида халоват бор.Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсинки ватанимиз тинч осмонимиз мусаффо.
Буюк роббимизнинг Қуръони аъзимушшаънда шундай марҳамати борки:”Иймон келтириб солиҳ амал қилувчи кишиларнинг хайрли ишлари ва савобларини асло зоеъ қилмагаймиз”.(Каҳф 30-оят)
Мазкур ояти карима бойисидан барчамизни тинчлик,бирдамлик ва биродарлик йўлида қилиётгаётган амалларимизга Аллоҳ таоло ажру азим ато этсин.
Бутун дунёда тинчлик осойишталик барқарор бўлишини насиб этсин! Омин.
Р.И.Райхонов. Қарши шаҳар “Қиличбек Қўрғонча “жомеъ масжиди имом хатиби