Қадим замонда бир мамлакат подшоҳининг ишонган дўсти бор эди. Унинг бу дўсти табиб эди. Мабодо подшоҳ касал бўлса, дорини фақат унинг қўлидан ичарди.
Кунлардан бир кун Подшоҳ бетоб бўлди. Шу пайтда подшоҳга унинг хуфячилари махфий хат топширишди. Хатда подшоҳ ишонган табиб дўсти томонидан дори ўрнига заҳар берилишидан огоҳлантирилган эди.
Кўп ўтмай табиб келди ва Подишоҳга дори берди. Подишоҳ махфий хатни дўстига берди ва ўзи дорини ичмоққа ҳаракат қила бошлади.
Табиб хатни ўқиди ва у:
-Подшохим, буни ўқиб туриб, нега дорини ичишга журъат қилаяпсиз?-деди
Подшоҳ табиб дўстига юзланиб:
- Айтчи, дўстим, дўст ҳисоблаб юрган одамимни хиёнатчи бўлишини кўришимдан аввалроқ заҳарланиб ўлишни ўзимга афзал кўраяпман, аслида, шу ишим энг афзал иш эмасму”-деди.
Албатта, ҳар бир ишда садоқат бўлиши лозим, айниқса, дўстликдаги садоқат олий фазилатлардан ҳисобланади
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими