1445 йил 10 Шаввол | 2024 йил 18 апрель, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:35
Sunrise
05:56
Dhuhr
12:36
Asr
17:20
Maghrib
19:17
Isha
20:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ Хўжа Хофиз” масжиди

29-02-2020, 15:00 454 Ўқиш режими + -

“ Хўжа Хофиз” масжиди

          “Хўжа Хофиз” масжиди Қарши тумани Нукрабод қишлоғида жойлашган. Маълумки, Нукрабод қишлоғи Қарши туманидаги қадимги қишлоқлардан биридир. Бу қишлоқ ҳақида таниқли топономик олим Т. Нафасов шундай ёзади: “Нукрабод-Қарши туманидаги шаҳарча(2009). Нуқработ ёзиш ҳолати ҳам бор. Таркиби: нук+работ. Нук сўзини наҳр (а)сўзи асосида анҳорли, ариқли работ тарзида изоҳлашади. Наҳр+работ-накр-работ-нукрработ-нукработ тарзида ўзгарган кўриниши бўлиши мумкин. Бошқача изоҳ: янги маъносидаги нав/нув/нуз/нуж сўзига работ сўзи қўшилиб Нукрабод номи яралган. Маъноси-янги работ [1]деб ёзади.

          Қадимда Нукрабод ариғи қишлоқ бўйлаб оқиб ўтиб, ариқ ёқасида балхий тутлар экилган эди. Ана шу ариқ ёқасида аждодларимиз томонидан масжид қурилади. Масжид олдида 10Х10 метрли ҳовуз барпо этилган. Масжидда ичимлик суви доим бўлиб туриши учун тош қудуқ ҳам барпо қилинади.

           Масжид томи устунлар ёрдамида  кўтарилиб, у тахта жуфт қилиб ёпилган. Мана шу устунларнинг бирида қуйидаги ёзувлар бугунги кунгача сақланади: 

          Фий шаҳри ражаби-л-муражжаби санаи 1321. Амали усто Турсунхожа валади Яъқубхожа. Санаи 1321. Ин мусалло хожа Ҳофиз раҳматуллоҳи алайҳро бино карда... Саййид Қаландархожа валади Ҳожихожа.

          Мана шу битиклардан келиб чиққан ҳолда масжидга  “Хўжа Хофиз” номи берилган.

         Мустақилликнинг дастлабки йилларида масжид қайта таъмирланилди. 2012 йилда  масжид қайтадан қурилди ва унинг ўнг томон айвон қисми масжидга қўшиб ёпилди. Масжиднинг асосий хонақоҳи тўғри тўртбурчак тарҳли бўлиб, 6Х12 метрдан иборат.  

2017-2018 йилларда масжидда янги замонавий таҳоратхона қурилди. 1998 йилда масжид Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинди.

         “Хўжа Хофиз” масжиди Нукрабод, Яккаёғоч, Батош, Сахтапиёз қишлоқлари фуқароларининг диний эҳтиёжлари қондириш йўлида хизмат қилиб келмоқда. 

Р.Акбаров 





[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 184-бет.