Бугунги кунда айрим тоифалар ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари билан мўмин-мусулмонларга,ислом динига зиён бермоқдалар. Мўмин-мусулмонлар орасига фитна-фасод, нифоқ солиш, туҳмат-бўҳтонларни тарқатиш каби ишлар мусулмончиликка зарар беради.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт вақтларида ҳали вужудга келмаган, аммо келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган, халқлар ва миллатлар бирлиги ҳамда осойишталигига зиён берувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида хабар бериб, огоҳлантирган эдилар: “Умматимдан қайси бири умматимга қapши чиқса, унинг яхши ва ёмони фарқига бормаса, мўминга зиён етказишдан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!” (Муслим ва бошқалар).
Хулоса қилиб айтамизки, мўмин-мусулмонларга бирор манфаат келтириш қўзлимиздан келмаса, ҳеч бўлмаса уларга зиён беришдан ҳам тийлайлик!
Р, Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими