1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳеч кимга “фосиқсан” деманг

19-06-2023, 09:10 180 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кишилар ўзгаларни фосиқликда айблаш билан шуғулланмоқдалар. Бир киши бошқани фосиқликда айблашдан тийилиш лозим. 
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: “Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади”.
 
Ижтимоий тармоқларда бировларни фосиқликда, куфрда айблаш, бировларнинг хато ва камчиликларини қидириш билан  умр ўткараётган  кишилар ўзларининг хато ва нуқсонларини устида вақтларини сарфлаб, уларни йўқотишга ҳаракат қилсалар яхши бўлар эди.
Ўз айбини қўйиб, бировнинг айб нуқсонини пайлаш умр ўтказадиган одамлар жоҳи, нодон кишилардир. Уларга халқимизнинг бир мақолини эслатиб қўймоқчимиз: “Аввал ўзингга боқ, кейин ноғара қоқ”.
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжимди имом хатиби