1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Икки неъмат борки...

20-06-2023, 11:20 234 Ўқиш режими + -
                                          Дунёда инсонга  берилган неъматлар кўп. Инсон ўзига берилган неъматларни санаб адоғига ета олмайди. Дарҳақиқат, бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир” ("Наҳл" сураси, 18-оят).  
Аллоҳ таоло берган неъматлар ичида  икки неъмат борки уни қадрига етишимиз жуда муҳим ҳисобланади. Бу қадрли икки неъмат тинчлик ва сиҳат-саломатликдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай марҳамат қилганлар:”Икки неъмат борки,кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У тинчлик (хотиржамлик) ва сиҳат саломатлик”. 
Инсон неъматларни қадрлаш билан ва унга шукр қилиш билан берилган неъмат зиёда ва бардавом бўлади.  Аллоҳ таоло шундай дейди “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг” ("Иброҳим" сураси, 7-оят).
“Тафсири ирфон”да бу оят ҳақида шундай дейилади: “ Шукр” сўзи аслида миннатдор бўлиш, раҳмат айтиш маъноларида бўлиб, неъматларни ёлғиз Аллоҳ таолодан деб билиш ва У рози бўладиган тарзда сарфлашни англатади. Аллоҳ таоло бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб қўйган. Ҳаммамиз энг афзал неъматлар ичидамиз. Нафасимизнинг кириб-чиқиб тургани, танамизнинг соғлиги, юртимизнинг тинчлиги, етарли озуғимиз ва кийим-кечагимизнинг борлиги, ҳаво ва сувнинг мавжудлиги, фарзандлар бериб қўйилгани-буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг улуғ инъомидир. У моддий ва маънавий неъматларни мукаммал бериб қўйган.  Бунинг эвазига эса биздан фақат бир нарсани-Ўзига итоат қилишимизни, неъматларига шукр айтишимизни талаб қилади, холос [1]”
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло берган неъматларини қадрига етишга муваффақ бўлайлик! 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими
 
[1] Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий. “Тафсири ирфон”. Шарқ НМАК. Т. 2019. 518-519-бетлар.