1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАЖ СИМПОЗИУМИДА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЮКСАК ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

21-06-2023, 18:12 311 Ўқиш режими + -
Аввал хабар берганимиздек, шу йил 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазири таклифига биноан Жидда шаҳрида ўтказилган ҳаж симпозиумида иштирок этди.
Ушбу анжуманда 50 дан зиёд давлатдан келган жами 500 нафар иштирокчи қатнашди, ўнлаб илмий-маърифий маърузалар қилинди, янгича хизматлар ва инновацион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди ҳамда мавзуга доир кўргазмалар намойиш этилди.

🇺🇿🇸🇦Эътиборлиси, очилиш маросимида ҳаж-умра хизматлари ривожланиш жараёнлари ҳақида кўрсатилган махсус фильмда Ҳаж ва умра вазирлиги билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларига алоҳида урғу берилди.

🔹Айниқса, 2022 йил август ойида Ҳаж ва умра вазирининг юртимизга келгани ва 2023 йил январь ойида эса Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифига оид лавҳалар иштирокчиларга намойиш этилди.

📃 Симпозиум доирасида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги мутасаддилари, хусусан, Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, вазир ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра ва маслаҳатчи доктор Бадр Суламий билан бўлган мулоқотларда Ўзбекистон ва Саудия муносабатлари барча соҳаларда ривожланиб бораётгани, ҳаж-умра зиёратчилари учун юқори даражада  хизматлар кўрсатилаётгани ҳамда машоир майдонларида муносиб шарт-шароитларни ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилди...