Бўлар-бўлмасга тортишманг
9222
24-06-2023, 11:51
147
Ўқиш режими
+
-
Интернет тармоқларида айрим кишилар зўр бериб, мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиқаришга уринмоқдалар. Ислом дини мусулмонларни турли хил ихтилоф қилишдан қайтаради. Мусулмонларнинг ихтилофда бўлиши, турли оқим ва фирқаларга бўлиниш шу халқнинг сусташиши ва қувватининг кетиб қолишига сабаб бўлади.
Баъзи инсонлар қаерга борса динда йўқ ёки мустаҳаб бўлган амални одамларга фарз ёки вожиб даражасига чиқартириб уни қилишга тарғиб қилади. ўзи билмаган ҳолда ихтилорф чиқаради.
Биз мусулмонлар ҳар жойда ихтилоф чиқармасдан ўзаро ҳамжиҳатликда яшашимиз зарур
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “ Барчаларингиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг”. Ўзаро душман бўлганингизда Аллоҳ дилларингизни улфат қилганини, Унинг фазли туфайли биродарлашганингизни эсланглар. Олов жари ёқасида турганингизда сизларни ундан қутқарди. Ҳидоят топишингиз учун Аллоҳ оятларини шу тарзда баён этади” (Оли Имрон, 103-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил ихтилофлардан сақлаб, ўзаро ҳамжиҳатликда яшашга муваффақ қилсин!
Муҳаммади ҚОРАЕВ
- Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” жоме масжиди имом-хатиби