1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фирқаларга бўлинманг

24-06-2023, 11:56 159 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида мусулмонларни турли фирқаларга бўлинишга даъват қиладиган кимсалар учраб турибди. Аслида, мусулмонларни фирқаланишга даъват қилиш нотўғри. Чунки Аллоҳ мусулмонларни бирдамликка, ҳамжиҳатликка чақирган. Бу ҳақда “Қуръони Карим”да Аллоҳ таоло:  
 “Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда”. (Оли Имрон, 103).
Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Бани Исроил етмиш икки фирқага бўлиниб кетган. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади. Улардан фақат биттасигина тўғри йўлда бўлиб, ана ўшалар жаннатийдирлар. Қолганлари эса дўзахга тушади" дедилар. Шунда саҳобалар: "Жаннатий фирқа қайси?" – деб сўрашди. "Менинг ва саҳобаларимнинг йўлини тутган – аҳли сунна вал-жамоат фирқасидир", – деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривояти). 
Бошқа бир ҳадисда айтилишича: "Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) узун бир чизиқ чиздилар ва: "Бу Аллоҳнинг тўғри йўли" - дедилар. Кейин унинг атрофига бир нечта майда чизиқлар тортдилар ва: "Бу залолат йўллари, бу йўлларнинг бошида шайтон турибди" - дедилар ва Қуръони каримдан қуйидаги оятни ўқиб бердилар: "Албатта, мана шу (Менинг) Тўғри йўлимдир. Унга эргашингиз! (Бошқа турли) йўлларга эргашмангиз! Акс ҳолда, улар сизларни Унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукм(лар)и мана шу(лар)дир" (Анъом, 153) (Имом Аҳмад ривояти). 
           Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида: "Жамоат билан, яъни кўпчилик билан бирга бўлинг, бўри ҳам қўйнинг пойдадан ажралиб қолганини ейди" - деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадисдаги жамоадан мақсад, Расулуллоҳ (с.а.в.) нажот топувчи деб сифатлаган "аҳли сунна вал-жамоат" йўлини тутган кишилардир.
 
Шу сабабли ҳар хил фирқаларга бўлинишдан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин!  Ўзарор бирдамлик, ҳамжиҳатликда, соғ-саломат, тинч-хотиржам яшаш бахти барчамизга насиб этсин!
 
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими