1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Каъбапўш ҳақида сўзловчи робот

24-06-2023, 12:03 236 Ўқиш режими + -
Сўнгги йилларда Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчиларга қулай шароитлар  ҳозирлаш мақсадида ақлли роботлардан кенг фойдаланишни йўлга қўйди. Хусусан, яқинда Каъбатуллоҳда Каъбапўш ҳақида гапирувчи робот технологиясини жорий этди.
IQNA сайти маълумотига кўра кўра, Масжид ал-Ҳаром ва Масжид ан-Набавий Бош бошқармаси “Твиттер”га Каъба кисвасини сақлаш ва уни ўрнатиш ҳақида маълумот берадиган, Қирол Абдулазиз музейига ташриф буюрувчиларни кутиб олаётган робот видеосини жойлаштирди.
     Бу робот зиёратчиларга араб, инглиз, француз, рус, форс, турк, малай, урду, хитой, бенгал ва ҳауса тилларида музей ҳақида тушунча беради.
          Масжид ал-Ҳаром ва Масжид ан-Набавий Бош бошқармаси раҳбари Абдурраҳмон Ас-Судайс таъкидлашича, ҳаж вақтида зиёратчилар учун янгиланган хизматлар қаторида энг янги технологиялар ва сунъий интеллект механизмларидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Шундай қилиб, зиёратчилар тажрибасини бойитиш, ҳаж ибодатларининг қулай ва осон бажарилишини таъминлаш учун ақлли роботлар ва электрон дастурлардан фойдаланилмоқда.
 
         ЎМИ Матбуот хизмати