Террористик қарашлар Исломий қарашлар эмас. Терроризмни ҳар бир мўмин-мусулмон қоралайди. Чунки Ислом дини терроризмни қоралайди.
Ҳозирги кунда террористик оқимларнинг таҳдиди мамлакатимизда давом этаётган ислоҳотлар муваффақиятининг гарови – сиёсий барқарорликни, миллий, фуқаролараро ва миллатлараро тотувликни бузишга, дунёвий давлатни, кўп миллатли ва кўп динли давлатни обрўсизлантиришга уринишда намоён бўлмоқда.
Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қилинадиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ турли террористик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда.
Мамлакатимизда ёшларимизни турли террористик ва террористик оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун кўплаб чора тадбирлар кўрилмоқда. Жойларда маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш, газета-журналлар ҳамда интернет сайтларида турли террористик ва террористик оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг зарарли оқибатлари туғрисидаги мақолалар эълон қилиниши, телевиденияда турли хил теледастурларнинг намойиш этилиши шулар жумласидандир.
Хулоса қилиб айтамизки, терроризм ва экстеризмдан огоҳ бўлишимиз, ундан ўзимизни ва аҳли фарзандларимизни узоқроқ тутишимиз лозим бўлади.
Р. Акбаров,
ЎМИНинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими