1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Зулм ва зўравонлик Ислом динида йўқ

4-07-2023, 11:09 183 Ўқиш режими + -
Ҳозирги кунда айрим гуруҳлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда. Айниқса, уларнинг Ислом дини орқали зулм ва зўравонликни тарғиб қилишлари яхши иш ҳисобланмайди. 
Ислом дини зулм ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қатъий қоралайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради” (Наҳл сураси, 90-оят). 
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да “Ушбу оят карима орқали Аллоҳ таоло мутлоқ адолатга, исломий адолатга буюрмоқда. Адолат мустаҳкам қўрғондир. Адолат шаҳват ва ғазабни жиловлай олишдир. Имом Ғаззолий бундай деганлар:“Инсоннинг ички гўзаллик олами тўрт қувватга таянади, агар мана шу тўрт асос мутаносиб бўлса, хулқ гўзаллиги ҳосил бўлади. Булар –илм, ғазаб, шаҳват ва улар орасидаги адолат мезонидир”. Яна Аллоҳ адолат билан бирга барчага баравар яхшилик қилишга, айниқса қариндошларнинг эҳтиёжларини қондиришга амр этаяпти. Фаҳш-бузуқликлар, ёмонлик қилиш ва ўзгаларга жабр-ситам кўрсатишдан қайтараяпти” дейилади. 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими